Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37K photos
5.91K videos
70 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:

- келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;

- 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;

- мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ижро этиш соҳасида амалий ишлар рақамларда !

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар ташкил қилинмоқда.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Mirzo Ulug‘bek tumanini innovatsion hududga aylantirishga o‘z hissangizni qo‘shishni xohlaysizmi?!

🏛Mirzo Ulug‘bek tumani hokimligi Innovatsion rivojlanish bo‘limi tumanni logotipini yaratish maqsadida “Bitta innovatsion tuman – bitta brend” ko‘rik – tanlovini eʼlon qiladi.

🏆Ushbu ko‘rik – tanlovda tumanimizning barcha yoshlari va iqtidorli talabalari ishtirok etishi mumkin.
Tanlov shartlari oddiy: O‘z ijodingiz va kreativ g‘oyalaringiz bilan “Mirzo Ulug‘bek tumani – Innovatsion hudud” ekanligini aks ettiruvchi, o‘ziga xos va takrorlanmas logotipni yaratishingiz zarur.

📆Na’munalarni taqdim etish muddati: 2022-yil 1-dekabr kuniga qadar.

🎁Tanlov natijalari: 2022-yil 10-dekabr kuni eʼlon qilinadi va g‘olib bo‘lgan, qimmatbaho sovg‘a bilan taqdirlanadi.
Batafsil: https://tinyurl.com/57uwfkhh

☎️Murojaat uchun: 71-268-07-07 (149)
🔍https://t.iss.one/KarabayevaZulayho
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💠 Mirzo Ulug'bek tumani "Minglola" mahallasida "Jaholatga qarshi maʼrifat" tamoyili asosida mahalla fuqarolari ishtirokida davra suhbati boʼlib oʼtdi.

⚜️Unda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Diniy ishlar boʼyicha qoʼmitaning Mirzo Ulug'bek tumani bosh mutaxassisi va tuman ma'naviyat bo'limi mutasadilari yigʼilganlarga diniy aqidaparastlik va uning salbiy oqibatlari toʼgʼrisida maʼlumot berib, barcha savollarga atroflicha javob berishdi.

🎥 Tadbir soʼngida mavzuga doir "Soxta da'volar" vediofilmi ham namoyish etildi.

✍🏻Mirzo Ulug'bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек мумтоз қўшиқ санъатининг таниқли намоёндаси, ноёб овоз соҳибаси, Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова хотирасига бағишланади...

Мирзо Улуғбек тумани “Шаҳрисабз” маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан 1967 - 2007 йилларда яшаб ижод қилган Ўзбекистон халқ артисти Давыдова Берта Зауровна таваллуд топганининг 100 йиллиги нишонланади ва ўзи яшаб ижод қилган хонадонга ёдгорлик монументи ўрнатилди.

✍🏻Mirzo Ulug'bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари!

❗️Ноқулай об-ҳаво сабабли туманимизнинг баъзи жойларида дарахт шохларининг синиб тушиш, оқибатда фуқароларнинг мол мулкига (автоуловларига) зарар етиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Ушбу ҳолатларни олдини олиш бўйича Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бир қатор чоралар кўрилган бўлишига қарамасдан, бундай ҳолатлар яна такрорланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Ноқулай об-ҳаво шароитида ўзингизни асранг ва автоуловларингизни хавф остидаги дарахт ёнида қолдирманг. Ўзингиз ва мол-мулкингизга зарар етишини олдини олган бўласиз.

✍🏻Mirzo Ulug'bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MIRZO ULUG'BEK TUMAN FVB OGOHLANTIRADI!
IS GAZI HAYOT UCHUN XAVFLI!
- - - - - - - - - - - - - -
МЧС МИРЗО-УЛУГБЕКСКОГО РАЙОНА ПРЕДУПРЕЖДЕТ!
УГАРНЫЙ ГАЗ ОПАСЕН ДЛЯ ЖИЗНИ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌳“Менинг дарахтим”🌳 акциясида муносиб иштирок этинг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
🌳“Менинг дарахтим”🌳 акциясида муносиб иштирок этинг! Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇 Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
🌳“Менинг дарахтим”🌳 акциясида муносиб иштирок этинг!

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас"
Шавкат Мирзиёев.

💠 Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек кўчат ўтқазиш ва уни парваришлаш ота-боболаримиздан қолган қадрият, удум ҳисобланади. "Яшил макон" лойиҳаси асосида туманимиз бўйлаб фуқароларимиз ташаббуси, корхона ва ташкилотларлар томонидан 30 мингдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди ва парвариш қилинмоқда.

👉 Азиз фуқаролар, ана шундай қадрият ҳисобланмиш, кўчат ўтқазиш тадбирларини давом эттирайлик! Бугунги экологик таранглик, атроф муҳитнинг ифлосланишини олдини олишимиз учун ҳам дарахт кўчатлари ўтқазишимиз ва келажак авлодга етказишимиз лозим.

Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳар биримиз бир дона кўчат ўтқазсак, албатта мажбурий бўлмаган ҳолда, туманимиз экологиясига, табиатимиз бойишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

✔️ Мирзо Улуғбек туманида 🌳"Менинг дарахтим"🌳 акциясида иштирок этиш орқали кўчат ўтқазинг! Маҳалламиз, туманимиз чиройига чирой қўшадиган, табиатимиз гўзаллигига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Иситиш тизимидан узилган ночор оилалар ҳақида” номли хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга кўра Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-1 мавзеси 47 уйда жойлашган Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи биносида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” олий таълим муассасаси филиали ташкил этилган. Ушбу таълим муассасасининг ётоқхонаси таълим муассасаси мулки ҳисобланади.

Ҳозирги кунда “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК тармоқларига уланмаган ва шартнома мавжуд эмас. Коллеж ҳудудида янги модул қозонхона қурилганлиги саббали аввалги тузилган шартнома 15.10.2022 йилдаги 02-258 хат асосида бекор қилинган ва "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК тасарруфидаги 12-сонли қозонхона фаолияти тўхтатилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фуқаролар университет маъмуриятига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
#Мирзо_Улуғбек_тумани_05_11_2022 ♻️ 2022 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳудудий ишчи гуруҳи ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани “Иқтидор” маҳалласи фуқаролари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси…
Амалий ишлар бошланди

✔️ Хабарингиз бор 2022 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳудудий ишчи гуруҳи ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани “Иқтидор” маҳалласи фуқаролари билан сайёр учрашув бўлиб ўтган эди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги қарори ижроси бўйича маҳалла ҳудудида жойлашган 3 та электр таъминот трансформатори ва 50 дона ёғоч конструкцияли симёғочларни темир бетон конструкцияли симёғочларга алмаштириш назарда тутилган.

💠 Амалий жараёнлар бошланди ва маҳаллага бетон конструкцияли симёғочлар олиб келинди. Тез орада маҳаллада барча симёғочлар янгисига алмаштирилади.

✍🏻Mirzo Ulug'bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃🏃‍♂️Югуриш марафони ўтказилади!

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан жорий йилнинг 13-ноябрь куни “Янги Ўзбекистон” боғида югуриш марофони ўтказилади.

✔️Ушбу югуриш марафони 2022 йил 13-ноябрь куни соат 10:00да бошланишини маълум қиламиз.

❗️Сиз ҳам марафонда иштирок этинг ва қизиқарли, ҳаяжонли онлар гувоҳи бўлинг!

✍🏻Mirzo Ulug'bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Жамоатчилик сўровномаси

Мирзо Улуғбек туманида 2022 йил давомида аҳил жамоа сифатида (раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин қизлар фаоли) Маҳалла тизимида аҳоли ишончини қозона олган маҳаллани аниқлаб беринг?!

Ушбу жамоатчилик сўровномаси расман жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади ва якунда фуқароларимиз томонидан билдирилган овозлар орқали энг фаол, аҳил Маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини аниқлаб оламиз!

Овоз бериш учун қуйидаги манзиллардан ўз маҳаллангизни топинг👇

1 бўлим
“Авайхон”, А.Навоий, “Алпомиш”, Гулсанам, “Катта Қорасув”, “Катта Олтинтепа”, “Минглола”, “Олтинтепа”, “Султония”, “Чимён”;
2 бўлим
Ш.Бурхонов, “Шўртепа”, “Янги Авайхон”, “Тарақиёт” (Геологлар), “Ватанпарвар” (Жасорат), Алишеробод, “Баркамол” (Ижодкор), Азамат, Ал-Фаробий, “Ахиллик”;
3 бўлим
А.Югнакий, “Бешкапа”, Мунавварқори, “Тракторсозлар”, “Уйғониш”, Улуғбек шаҳарчаси, Хумоюн, “Юзработ”, “Ялонғоч”, “Пастки-юз”;
4 бўлим
“Дўстлик” (Иқтидор), “Боғишамол” (Заковат), “Геофизика”, “Чингелди”, “Асака”, “Дархон”, “Лашкарбеги”, М.Исмоилий, “Мустақиллик”, Нур;
5 бўлим
“Оқибат”, “Оққўрғон”, “Олмачи”, “Подшобоғ”, “Турон”, Х.Олимжон, Шахрисабз, Ойдин, Янги Олмачи, “Гулбоғ” (Сарбон),
6 бўлим
“Мевазор” (Кўхна Мевазор), “Гулзор-1” (Гулзоробод), Амир Темур (Темурийлар), “Буюк Ипак Йўли”, “Элобод”, “Баҳор”, “Боғимайдон”, “Бўз”, “Камолот”, “Катта Ялонғоч-ота”;
7 бўлим
“Навниҳол”, Нодирабегим, Олий Ҳиммат, “Олимлар”, “Сайрам”, Феруза, Х.Абдуллаев, “Шалола”, “Шахриобод”, “Янги Камолот”;

(Турли хакерлик йўллари билан овоз тўплашга уриниш назоратга олинади.)

Жамоатчилик сўровномасининг биринчи босқичи 10-ноябрь куни якунига етади

Биринчи босқичда 7та гуруҳни ажратмаган ҳолда, умумий энг юқори овоз тўплаган Маҳалла жамоасидан пастга саналганда 10та МФЙ кейинги босқичга ўтади.(Бунда ўз гуруҳида юқори бал тўпласада, бошқа гуруҳларда 2 ёки 3 ўринни олган маҳалла жамоасининг балидан кичик бўлса биринчи босқичда қолиб кетиши мумкин).

Ўз маҳаллангиз фаолиятига бефарқ бўлманг!

@Hokimiyat_MirzoUlugbek