Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13K subscribers
36.7K photos
5.86K videos
69 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
⚡️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

🔹 Мувофиқ равишда, 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
———

⚡️ На основании решения хокима Ташкента для теплоснабжения пользователей централизованного отопления с 19 октября 2022 года в столице запускается циркуляция тепловой системы из теплоисточников.

🔹 Соответственно, с 22 октября начинается поэтапное обеспечение теплоэнергией объектов социальной сферы, а с 24 октября — многоквартирных жилых домов.

📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site
#Mirzo_Ulugbek_tumani
#Amir_Temur_MFY
#Asfalt

Amir Temur mahallasining markaziy va ichki yo`llariga asfalt yotqizilmoqda. Avtomobillar uchun bir qancha qulayliklarga ega bo'layotgan "Anhor bo'yi" ko'chasining 5000m2 asfalt yotqiziladi. Amaliy jarayonlar davom etadi.

✍️Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi
Matbuot xizmati
👉 https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Mirzo_ulugbek
#Saxovat_va_komak

Fuqarolarning murojaatlari yuzasidan yordam berildi.

Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi boshligʻi koʻrsatmasiga binoan Mirzo Ulugʻbek tumanidagi 4-sektorga qarashli mahallalarda istiqomat qilayotgan fuqarolarga murojaatlar asosida amaliy yordam koʻrsatildi.

Jumladan, "Shalola", "Oliy ximmat", "Buyuk ipak yoʻli" mahallasida tikuvchilik sir asrorlaridan boxabar boʻlgan aholi vakillariga oʻzini-oʻzi band qilish va tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun tikuv mashinasi va overlok berildi.

Albatta, ushbu taqdim etilgan buyumlardan endilikda, fuqarolar unumli foydalanib uydan chiqmasdan turib oilalariga qoʻshimcha daromad keltirishlari mumkin. Bu esa yurtboshimiz tomonidan alohida eʼtibor qaratilgan mahallalarda tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash, kambagʻallikni qisqartirishga va aholi bandligini taʼminlash kabi masalalarda muhim ahamiyat kasb etadi.

Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi axborot xizmati

🔰
kanalga ulanish
@toshkent_shaharDSB
Расмий муносабат

👉 Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фаол фуқароларимиз томонидан айнан бир воқеийлик юзасидан кўплаб фикрилар эшитамиз. Албатта уларнинг фаоллиги ҳокимлик тизимининг очиқ ошкора фаолият олиб борилаётганидан далолат беради. Турли муаммо ва таклифларни “Сайёр қабул”лар, электрон мурожаатлар орқали қабул қилмоқдамиз ва ушбу муаммолар ўз ечимини топиб келмоқда.

Куни кеча Саодат Абдузакирова томонидан Facebook ижтимоий тармоғида жойланган хабар, яъни “Навниҳол” МФЙ сайлов жараёнлари билан боғлиқ ҳолатлар судда кўриб чиқилиши ва фаол фуқаромиз томонидан ўзи эмоцияларига таяниб давлат ишчиси яъни туман ҳокимлиги раҳбариятига турли хилидаги иғволарни таъкидлаганига гувоҳ бўлдик. Шу ўринда ўз фикр мулоҳазалари орқали кенг аудиторияга маълумот узатишда бир томонлама иш олиб бориш, шу орқали фуқароларда давлат ҳокимиятига бўлган ишончни сўндириш ва қарши фикр уйғотиш фаол фуқарога хос фазилат эмаслигини таъкидлаб ўтамиз. Шунингдек сайлов жараёнида ўз ҳаракатлари орқали сайлов комиссияси ишига халал берганлиги тўғрисида расмий муносабат берганимизни эслатиш билан бир қаторда. Суд қарори ва қонунчиликни ҳурмат қилишга чақирамиз.

Биз фаол фуқаролик позицияси, блогерлик фаолияти ёки журналистик суриштирувларга қарши эмасмиз. Очиқлик ошкоралик доимий ҳамкоримиз. Шундай экан қизиққонлик ила ўз мулоҳазаларингиз орқали кенг аудиторияни давлат органларига қарши қайрамасликга чақирамиз.

✍️Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi
Matbuot xizmati
👉 https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek
Расмий муносабат

Facebook ижтимоий тармоғи орқали Islam Kaparzo томонидан Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч маҳалласи, Буюк Ипак йўли 392 ва 398 кўп қаватли уйлар олдидаги ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ хабарлар тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч маҳалласи обод маҳалла дастурида ўз навбатини кутиб турганлиги боис ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланмаган. Шу сабабли маҳалладаги 392 ва 398 кўп қаватли уйлар олди таъмирланмаган. Обод маҳалла дастури асосида бир вақтнинг ўзида барча маҳаллада ишларни олиб бориш ишчи кучи ва муайян вақтни талаб қилади. Шу сабабли маҳаллалар дастур асосида кетма кетликда ободонлаштирилмоқда.

Islam Kaparzo кўтарган мавзуни оқлаймиз ва ободонлаштириш ишларида фаол бўлганлиги учун дастур асосидаги ишларни бошланишида уларни таклиф қилиб қоламиз.

✍️Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi
Matbuot xizmati
👉 https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Сердара Бердымухамедова отбыл с официальным визитом в Туркменистан.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣DIQQAT, E'LON!

❗️Hurmatli Mirzo Ulug`bek tumani yoshlari!

✔️Joriy yilning 21 oktyabr kuni soat 11.00da Mirzo Ulug`bek tumani hokimligi va Yoshlar ishlari agentligi tashabbusi bilan “Kelajak kasblari” loiyihasi doirasida “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni bilimli, mehnatsevar, axborot texnologiyalari yo‘nalishida zamonaviy kasblarni va xorijiy tillarni puxta o‘zlashtirib hayotda o‘z o‘rinlarini topib olishlarini maqsad qilgan holda turli o‘quv markazlarining ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tadi.

✔️Ko`rgazmada istirok etish uchun mahallangizdagi yoshlar yetakchisiga murojaat qiling!

❗️Manzil: "Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti" Milliy tadqiqot universiteti.

Mirzo Ulug`bek tuman tumani hokimligi Matbuot xizmati