Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.5K subscribers
36.6K photos
5.82K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Соҳадаги ишлар аҳволи ва келгуси режалар танқидий муҳокама қилинди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга интизомий чоралар кўрилиши белгиланди, айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Жорий йилда соҳадаги ишларни фаоллаштириб, натижадорликни икки баробар ошириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное предстоящей в текущем году работе в сфере приватизации государственных активов.
Критически рассмотрено состояние дел в этой сфере и планы на перспективу. В отношении должностных лиц, допустивших недостатки в этом направлении, поручено принять дисциплинарные меры, некоторые освобождены от занимаемой должности.
Указано на необходимость активизировать и вдвое увеличить результативность работы в текущем году.

#Mirziyoyev #videoselektor #xususiylashtirish #davlataktivlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз дейилади Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифасида.
#Биласизми

Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

🏘 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун
шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:

● жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
● оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
● белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

❗️Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

☑️ Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.

@huquqiyaxborot @Hokimiyat_MirzoUlugbek