Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.9K subscribers
37.3K photos
5.96K videos
70 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar tashkil etilganligining o‘ttiz yilligiga tayyorgarlik ko‘rish va uni yuqori saviyada o‘tkazish hamda Toshkent shahrining Mirzo Ulug‘bek tumanida yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan amaliy chora-tadbirlar dasturiga asosan 17 dekabr kuni “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetining talaba va 203-sonli umumtaʼlim maktabining o‘quvchi yoshlari o‘rtasida sportning voleybol, mini futbol, stol tennisi va shaxmat-shashka turlari bo‘yicha musobaqalar tashkil etildi.

Ushbu do‘stona uchrashuv “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetining sport zalida belgilangan vaqtlarda qiziqarli tarzda bo‘lib o‘tdi. Musobaqalarda g‘olib bo‘lgan jamoalar va yaxshi ishtirok etib o‘zini ko‘rsatgan sportchi talabalar va o‘quvchilar Mirzo Ulug‘bek tumani mudofaa ishlari boshlig‘i tomonidan esdalik sovg‘alari va faxriy yorliqlar bilan taqdirlandilar.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа этиб белгиланди.
Пойтахтимизда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по развитию общественного транспорта в городе Ташкенте.
Главной задачей Министерства транспорта и хокимията Ташкента определено повышение уровня пользования общественным транспортом в 2 раза.
Поручено пересмотреть концепцию развития общественного транспорта столицы и провести ее широкое общественное обсуждение.

#Mirziyoyev #taqdimot #jamoattransporti #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Қадрли туманимизнинг фаол ва ташаббускор ёшлари! Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллаларда Маҳалла раисининг ўринбосари, (маҳалладаги ёшлар етакчиси) лавозимига ишга қабул қилиш жараёнлари шиддат билан давом этмоқда. Юртимизда ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб…
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
https://uza.uz/posts/338919

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Чилонзор тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси "Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги" гуруҳи бошлиғи;

— Яшнаобод тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-"Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги" сектори раҳбари;

— Бектемир тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳ бошлиғи;

— Янгиҳаёт тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари- “Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги” сектори раҳбари;

— Бектемир тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Бўлинма бошлиғи ўринбосари-"Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги" сектори раҳбари;

— Шайхонтоҳур тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси "Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш" гуруҳи бош инспектори.

🔸Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси:
— Олмазор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Сергели тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Яккасарой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;

— Яккасарой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Миробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;

— Мирзо Улуғбек тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 20 январдан 24 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Мактабгача таълим бош бошқармаси:
-Шайхонтохур тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

-Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими коммунал хизматлар буйича инспектор;

-Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими Кадрлар бўйича мутахассис;

🔸Умумий ўрта таълим мактаблари:
-Шайхонтоҳур тумани 34 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

-Шайхонтоҳур тумани 157 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

-Бектемир тумани 337 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

🔸Халқ таълими бш бошқармаси:
-Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчи;

🔸Тошкент шаҳар статистика бошқармаси:
-Саноат статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари;

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси:
-Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш шўъбаси бош мутахассиси;

🔸Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармаси:
-Ғазначилик операцияларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

-Яккасарой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-"Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги" сектори раҳбари;

🔸Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси:
-Кадрлар бўйича инспектор.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 20 январдан 29 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos