Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13K subscribers
36.7K photos
5.86K videos
69 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Мирзо Улугбек тумани Геофизика маҳалласи Хислат кўчасида жойлашган 1 - кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари ва унга туташ кўчаларга асфальт ётқизилди.

🔻@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” бу БМТ томонидан ҳар йили ўтказиладиган халқаро кампаниядир. У 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунидан бошланди ва 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунига қадар давом этади.

🔸 Бу йил мазкур глобал тадбир дунёнинг 187 та мамлакатида, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтмоқда.

🔸 Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда лавҳамизда ҳикоя қиламиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Forwarded from Jahongir ZIYAYEV
📌Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар энди ҳеч қачон ортга қайтмайди

Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлари, миллий давлатчилик асосларимиз ҳамда умумэътироф этилган халқаро талабларни бирлаштирган Конституциямиз қабул қилинганига 29 йил тўлмоқда.

Таъкидлаш лозим, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ўзининг Бош Қонунига эга бўлди ва Конституциямиз халқимизнинг эрки ва озодлиги, шаъни, қадр-қиммати, сўз ва эътиқод эркинлигини энг олий қадрият даражасига кўтарди. Шу маънода, Қомусимиз халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда дастуруламал вазифасини ўтамоқда.

Соҳибқирон бобомиз Амир Темур: “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деган эдилар.

Бугун Ватанимиз нафақат минтақада, дунёда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлди. Халқимизни ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилиш, барча ислоҳотларни “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга ошириш, одамларнинг фаровон келажагимизга бўлган ишончини мустаҳкамлаш энг асосий вазифамиз ҳисобланади ва бугун барча саъй-ҳаракатларимиз ана шу эзгу ғоялар ҳаётийлигини таъминлашга қаратилган. Албатта, бунда Конституциямиз муваффақиятларимиз гарови бўлиб хизмат қилади.

Албатта, ислоҳотларимиз натижадорлигига эришиш осон бўлаётгани йўқ.
Халқимизнинг бирдамлиги ва меҳнаткашлиги, Ҳукуматимизнинг оқилона ва одилона сиёсати туфайли йиллар давомида эътибордан четда қолган муаммо ва камчиликларимиз бирин-кетин ҳал қилинмоқда. Энг асосийси, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили амалда ўз тасдиғини топмоқда.

Шундай экан, барчамиз Ватанимизни тезроқ ривожланган давлатлар қаторига қўшишдек буюк мақсад йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашмоғимиз лозим. Зеро, шу юрт, шу тупроқ барчамизники. Унинг тақдирига, келажагига ҳаммамиз бирдек масъулмиз.

Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар энди ҳеч қачон ортга қайтмайди.

Янги Ўзбекистон ғояси эл-юртимизнинг улкан интилиш ва иродаси билан умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. Барчамиз ана шу улуғ мақсад йўлида янада жипслашиб, ғайрат-шижоат ва масъулият билан фидокорона меҳнат қилсак, кўзлаган юксак марраларимизга албатта етамиз.

Ишончим комил, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин ғоят қийин ва мураккаб, оғир синовли йилларда Янги Ўзбекистонни бунёд этишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар миннатдорлик билан эслайди. Барчамизга ана шундай буюк бахт ва шараф ёр бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Юртдошим!

Жаҳонгир ЗИЯЕВ, “Миллий тикланиш” депутати
Bugun baxtimiz qomusi — O‘zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi qabul qilinganiga roppa rosa 29 yil to‘ldi.

❇️Shu qutlug‘ sana munosabati bilan poytaxtimizning barcha umumta’lim maktablarida ko‘plab ma’rifiy-ma’naviy tadbirlar uyushtirildi. Jumladan, poytaxtimizning Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 49-sonli maktabida “Konstitusiya — baxtimiz poydevori!” shiori ostida o‘ziga xos bayram tadbiri zo‘r uyushqoqlik bilan o‘tkazildi.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Вақтинча иссиқлик таъминоти тўхтатилади!

Мирзо Улуғбек туман "Тошиссиққуввати" ДУКнинг хабарига кўра Мирзо Улуғбек тумани Ж.Обидова кўчасида иссиқлик қувури бошқа манзилга кўчирилади. Шу муносабат билан бугун 2021 йил 8 декабрь куни соат 12:20 дан 17:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда вақтинча иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тармоқдан узилади.

📍Муминова кўчаси,
📍Олимлар кўчаси,
📍Ж.Обидова кўчаси,
📍Зиёлилар кўчаси (кўчаларда жойлашган 12 та кўп қаватли уйдарда)


Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 «16 дней активных действий против гендерного насилия!» — ежегодная международная кампания ООН стартовала 25 ноября, в Международный день борьбы за ликвидацию насилия в отношении женщин, и продлится до 10 декабря, Дня прав человека.

🔸 Эта глобальная кампания проходит в 187 странах мира, в том числе, и в Узбекистане.

🔸 Какие конкретные меры по профилактике насилия в отношении женщин предпринимаются в нашей стране? Смотрите в нашем сюжете.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site