Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37K photos
5.9K videos
70 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
🍂🍁Туман ҳудуди хазонлардан тозаланмоқда

💠Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туман ҳудудидаги марказий кўчалар, кичик тор кўчалар ва маҳаллалар ҳудудлари хазонлардан тозаланмоқда.

Шу билан бир қаторда кўчалар четидаги ариқларда ташлаб кетилган чиқинди қолдиқлари, марказий ва тор кўчалар четидаги ариқлар тозаланмоқда. Хусусан ушбу хайрли ишларга 19 та махсус техника ва 450дан ортиқ ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жалб қилинган.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Сув ҳақини тўламаганлар сувсиз қолиши мумкин!

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 194-сон қарорига асосан, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўламаган истеъмолчиларга тегишли сув қувурларини марказий тармоқлардан узиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек тумани сув таъминоти дебитор қарздорликни қисқартириш мақсадида фуқароларга огоҳлантириш хатлари бермоқда. Аввал тарқатилган огоҳлантириш хатлари бўйича тўловларни амалга оширмаган фуқароларни тармоқдан узиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар истеъмол қилинган ичимлик сувини ўз вақтида тўлашингизни сўраймиз.

Мирзо Улуғбек тумани сув тақсимот булими
Мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади.

Республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.

Барча мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган.

Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган.

@hudud_inform @Hokimiyat_MirzoUlugbek
📝 Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникаси томонидан ҳудуддаги "Аёллар дафтарига кирган" хотин-қизларга бепул дори-дармонлар ажратилиши давом этмоқда. 🌍https://t.iss.one/mirzoulugbektTTB
ОБ-ҲАВО

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов аҳоли ва тадбиркорлардан келган саволларга жавоб берди:

Аукционда қатнашиб ерни ютиб олган ғолибга ҳокимият томонидан қарор чиқариладими?

Қандай сабабларга кўра янги ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

Менга ер керак тадбиркорлик қилмоқчиман. Ҳокимиятга борсам кадастрга жўнатди, кадастрга борсам бизда ер беришга ваколат йўқ деяпди. Кимга ишонай?

Мен тадбиркорлик билан шуғулланиш учун аукциондан ер майдони ютиб олдим. Мазкур ер участкасига кадастр ҳужжатини шакллантирсам бўладими?

Аукцион савдосини кадастр ўтказадими?

Битта шахс бир нечта ер олиши мумкинми?

〰️〰️〰️

👉 Шу ва бошқа долзарб саволларга жавобларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк