Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12K subscribers
37.2K photos
5.93K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент: Карантин чоралари юмшатилгани "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилинмоқда

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

🚫 Аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Ўтган 10 кунда
аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан:

👉 Навоийда — 57 та,
👉 Самарқандда — 73 та,
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 114 та шундай ҳолат аниқланган.

❗️Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️ Шавкат Мирзиёев:

Пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16 та ҳужжат қабул қилдик. Лекин жойларда ушбу қарорлар ижросини ташкил этиш оқсамоқда, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказа олмаяпмиз.

🔍 Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши мумкин.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб борсин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 14 КУН ИЧИДА 49 042 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНГАН, 734 НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда хориждан келган ёки касалликка гумон қилинган фуқароларни 14 кун давомида стационар ва уй карантинига олиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, бу борадаги саъй-ҳаракатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Сўнгги 14 кунни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда 17 та чартер рейслар билан олиб келинган 4056 нафар, чегара ўтказиш постлари орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган 11 216 нафар ҳамда мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда жами 20 035 нафаро фуқаролар стационар карантинга олинган, – дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Бахромжон Игамбердиев. – Шу даврда мамлакатимизда 734 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, шундан 283 нафари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Таҳлилларга кўра, хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.

– Эътиборли жиҳати, хориждан чартер рейслари билан олиб келинаётган, чегара ўтказиш постлари орқали юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда, – дея сўзида давом этади Бахромжон Игамбердиев. – Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади. Шу ўринда унутмаслик керакки, айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда. 14 кунлик карантин кузатуви муддати давомида касаллик аниқланмаган ва карантин муассасасида касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган фуқаролар махсус ажратилган транспорт воситаларида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда. Умуман олганда, стационар карантинга олишдан тортиб, карантин муддати тугагач, фуқароларни ўз уйларига етказиб қўйишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, стационар ва уй карантинига олиш тадбирлари бошланган илк кунлардан айни пайтга қадар карантинга олинган жами 394 181 нафар фуқародан 348 292 нафари карантиндан чиқарилган. Шундан, уй карантинига олинган 305 044 нафар фуқародан 280 006 нафари чиқарилган. Стационар карантинга олинган 89 137 нафар фуқародан эса 68 286 нафари чиқарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги кенг қамровли чеклов тадбирлари (карантин)ни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Республика махсус комиссиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Мирзо Улуғбек туман прокурори Р.Т.Хакимов, туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, ИИО ФМБ, солиқ ва Давлат санитария-эпидемиология осайишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Lanel Group” МЧЖнинг бугунги кунда санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритаётганлиги ҳамда фаолиятида юзага келаётган муаммолари ўрганилди.
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Инвестиция дастурининг январь-апрелдаги ижроси таҳлил қилиниб, прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қуриш, экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Аҳоли даромадини оширишга хизмат қиладиган кичик лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента проанализировано исполнение Инвестиционной программы за январь-апрель и обсуждены меры исполнения ее прогнозных показателей.
Даны поручения по внедрению международных стандартов разработки проектной документации, в области строительства и экспертизы.
Особое внимание уделено также вопросам увеличения инвестиций в малые проекты, способствующие повышению доходов населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️(+9) — 2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари — Карантин марказида, қолган 6 нафари — Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

🔎 Соғайганлар — 2636 (+29).

💉 Даволанмоқда — 640 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔺2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz