Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12K subscribers
37.2K photos
5.93K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларнинг номи ўзгарганидан хабарингиз борми?

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 29 – июундаги “Тошкент шаҳри Бектемир, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод туманларидаги айрим маҳаллаларни номлаш ва қайта номлаш ҳамда бўлиниш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллаларни номлаш, шунингдек, уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги Қарори 1- иловасига асосан Мирзо Улуғбек туманидаги 4та маҳалла номи ўз ўрнида қолди, 9 та МФЙ номи ўзгартирилди (МФЙ номлари юқорида суратда акс эттирилган).

👉Ўз маҳаллангиз номини билиб олинг ва манзилда адашманг!
👉https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek
Самарқанд – биз ШҲТни тузишда асос қилиб олган бағрикенглик ва турли халқларнинг анъана ва қадриятларига ҳурмат тамойиллари асрлар давомида ҳаётга татбиқ этилган жонли намунадир”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги кунда геосиёсий рақобат, мафкуравий зиддият ва баҳслардан холи бўлган бундай мулоқот фавқулодда зарурлиги боис Ўзбекистон шерикларга умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини тақдим этади.

Бу ташаббуснинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндошувлар ва қарорларни излашга тайёр, "Самарқанд руҳи" тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал цивилизациялараро мулоқотга жалб қилишдир.

Унинг амалий ижросига доир масалаларни сиёсий етакчилар, жамоатчилик, ишбилармонлар, академик ва эксперт доираларининг нуфузли вакиллари иштирокида келгуси йили Самарқанд халқаро форумида биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистон раислигидаги мақсадларга эришишда фаол кўмак учун ҳамкасбларига самимий миннатдорлик билдирди.

Ишончим комилки, бугун қабул қилинаётган ҳужжатлар ва қарорлар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янада изчил ривожланишига ҳамда Ташкилотимиз нуфузининг юксалишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади”, деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Самарканд вновь объединил лидеров обширного пространства Евразии, стал центром международной политики и экономики"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Несмотря на последствия пандемии и глобальные потрясения нам удалось в полном объеме выполнить План председательства"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Деятельность ШОС и впредь должна оставаться ориентированной на широкое партнерство. Также убеждены, что Центральная Азия должна сохранять статус «географического ядра» ШОС".

Facebook|Instagram|Twitter
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание Совета глав государств ШОС в расширенном формате.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #majlis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва истиқболли дастурларини муҳокама қилмоқда.

Асосий вазифа - Ўзбекистон ҳудудларида юқори технологик ишлаб чиқаришлар, замонавий ва самарали инфратузилма объектларини барпо этишга Туркия етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини кўпайтириш.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев обсуждает с Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом новые проекты и перспективные программы взаимовыгодного сотрудничества между нашими странами.

Основная задача - увеличить объемы прямых инвестиций ведущих турецких компаний в создание высокотехнологичных производств, объектов современной и эффективной инфраструктуры в регионах Узбекистана.

Facebook|Instagram|Twitter
ШҲТ саммити доирасидаги яна бир муҳим учрашув - Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини қабул қилмоқда.

Икки томонлама кун тартибидаги энг долзарб - ўзаро савдони ошириш, фармацевтика, тиббиёт, терини қайта ишлаш, IT, тўқимачалик соҳаларида бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Чобаҳор порти инфратузилмасидан фойдаланиш, Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ещё одна важная встреча на полях саммита ШОС - Президент Шавкат Мирзиёев принимает Премьер-министра Индии Нарендру Моди.

Рассматриваются наиболее актуальные вопросы двусторонней повестки: наращивание взаимной торговли, поддержка проектов бизнеса в области фармацевтики, медицины, переработки кожи, IT, текстильной отрасли, использование инфраструктуры порта Чабахар, расширение сотрудничества с ведущими вузами Индии.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити якунида ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда ушбу тарихий саммитнинг асосий натижалари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter
Ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди!

Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек шахарчаси Ядро физика институти ичимлик суви тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022-йил 17-сентябрь куни 17:00 га қадар вақтинча сув таъминоти тўхтатилди.

📍Дўстлик мавзеси
Кўп қаватли уйлар 6 дона (1, 2, 3, 4, 5, 6-уйлар)
📍Х.Абдуллаев кўчаси
Кўп қаватли уйлар 7 дона (2, 4, 6, 8, 10, 12, 14-уйлар)
📍Бобур кўчаси
Кўп қаватли уйлар 3 дона (14а, 14б, 16-уйлар)
Ерли хонадонлар 17 дона
📍Нодира кўчаси
Кўп қаватли уйлар 5 дона (9, 10, 12, 16, 18-уйлар)
Ерли хонадонлар 10 дона
📍У.Ғуломов кўчаси
Кўп қаватли уйлар 11 дона (9, 10, 11, 12, 13, 19, 20, 21а, 30, 31, 32-уйлар)
📍КВС кўчаси
Кўп қаватли уйлар 1 дона (1-уй)
📍Ивишариқ кўчаси
Кўп қаватли уйлар 1 дона (11-уй)
Ерли хонадонлар 32 дона
📍Робияхоним кўчаси
Кўп қаватли уйлар 6 дона (2, 3, 4, 6-уйлар, 1, 5-ётоқхона)
📍Хуросон кўчаси
Ерли хонадонлар 46 дона
📍Обиравон кўчаси
Ерли хонадонлар 47 дона
📍Тама кўчаси
Ерли хонадонлар 38 дона
📍Узумзор кўчаси
Ерли хонадонлар 39 дона
📍Рохат кўчаси
Ерли хонадонлар 29 дона
📍Курчатов кўчаси
Ерли хонадонлар 22 дона
📍Беруний кўчаси
Ерли хонадонлар 16 дона
📍Фурқат кўчаси
Ерли хонадонлар 22 дона
📍Охунбобоев кўчаси
Ерли хонадонлар 22 дона
📍Авицена кўчаси
Ерли хонадонлар 32 дона
📍Хамза кўчаси
Ерли хонадонлар 8 дона
📍Кўрагоний кўчаси
Ерли хонадонлар 20 дона
📍У.Арипов кўчаси
Ерли хонадонлар 18 дона

*Локал қозонхона сув таъминоти тўхтатилиши муносабати билан Улуғбек шахарчаси бўйлаб 40 дона кўп қаватли уйлар иссиқ сув таъминоти хам вақтинча тўхтайди.

Юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек тумани сув тармоқлари бўлими узр сўрайди.

👉https://t.iss.one/Hokimiyat_MirzoUlugbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️“Kimning xati chiroyli” tanlovining tuman bosqichi bo‘lib o‘tmoqda

Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 121-sonli umumtaʼlim maktabida "Sentyabr-boshlang‘ich taʼlim oyligi" doirasida ko‘rik tanlov bo‘lib o‘tmoqda. Unda tumandagi 34ta umumtaʼlim maktabida g‘olib bo‘lgan 204 nafar, 4-sinf aʼlochi o‘quvchilari "Kimning xati chiroyli" ko‘rik-tanlovning II tuman bosqichida o‘zaro bellashmoqda.

Ko‘rik-tanlov ishtirokchilariga faqatgina omad tilaymiz!

***
✍️“Кимнинг хати чиройли” танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли умумтаълим мактабида "Сентябрь-бошланғич таълим ойлиги" доирасида кўрик танлов бўлиб ўтмоқда. Унда тумандаги 34та умумтаълим мактабида ғолиб бўлган 204 нафар, 4-синф аълочи ўқувчилари "Кимнинг хати чиройли" кўрик-танловнинг II туман босқичида ўзаро беллашмоқда.

🎉Кўрик-танлов иштирокчиларига фақатгина омад тилаймиз!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube