Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.6K subscribers
36.5K photos
5.8K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Инвестиция дастури доирасида таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасида жойлашган 54-сон ҳамда ТТЗ-4 даҳасида жойлашган 35-сон умумтаълим мактаблари туман ҳокими ўринбосари Б.Назаров ва туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Икрамов томонидан ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Жорий йилнинг 11 август куни Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Оила ва хотин-қизлари бўлими ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистонда эл азиз- инсон азиз" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини муносиб кутиб олиш , ушбу қутлуғ санани юксак даражада нишонлаш, буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама ёрқин, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришдаги улкан аҳамият ва моҳияти тўғрисида сўз борди.

Давра суҳбати тарзида ўтказилаётган тадбирда халқимиз ардоғидаги санъаткорлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Forwarded from KOMMUNAL
SHIRKAT RAHBARI QONUNNI BUZIB TURSA...

Kuni kecha feysbuk ijtimoiy tarmog‘ida fuqaro, shu bilan bir qatorda shirkat raisi tomonidan e’lon qilingan tanqidiy post tegishli mutaxassislar tomonidan atroflicha o‘rganildi. Holat yuzasidan quyidagilarni ma’lum qilamiz 👇
https://bit.ly/3C1mQ3T
#Qabul2022 #Natija
⚡️ To‘rtinchi kun natijalari e’lon qilindi

📣 2022-yil 11-avgust kuni oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish uchun o‘tkazilgan test sinovi natijalari e’lon qilindi.

11-avgust kuni test sinovlarida ishtirok etgan abituriyentlar o‘z natijalarini 4 xil usulda bilishlari mumkin:

1️⃣ my.dtm.uz saytining “Natijani olish” bo‘limidan pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

2️⃣ mandat.dtm.uz sayti orqali abituriyent qayd varaqasi yoki abituriyent ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

3️⃣ Davlat test markazining quyidagi telegram botlariga abituriyent qayd varaqasi yoki abituriyent ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini yuborgan holda:

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

4️⃣ Abituriyent ruxsatnomasining quyi qismidagi QR-kod (natijani ko‘rish uchun havola) ni skaner qilgan holda.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Behzod Maxmudov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киракаш ҳикояси

«Таксичилик касби ўзимга ёқади. Кимларгадир ёрдам берасиз, узоғини яқин қиласиз. Аммо...

Бундан бир неча йил мошинамга икки мижоз чиқди. Айтилган манзилга олиб боргач, уларни, уларга қўшиб, мени ҳам ушлашди. Кейин билсам, улар жиноятчи экан. Телевидение ходимлари ўша жиноятчиларга қўшиб, мени ҳам тасвирга олишди ва эфирга беришди.

Кейинчалик ҳеч қандай айбим йўқ экани исботланди. Аммо ТВда кўрсатилганим учун юз берган воқеа туфайли оилам, яқинларим, таниш-билишлар олдида ноқулай вазиятга тушдим. Бу воқеа мен учун бир умрлик доғ бўлиб қолди...»

Конституция лойиҳасига айбсизлик презумпцияси бўйича киритилаётган янги ўзгаришлар шундай ҳолатлар такрорланмаслигини кафолатлайди...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади

“Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 12.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

🔰Бунда таълим кредитлари:

🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

🗓2022 йил 1 ноябрдан
IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тошкентда яна бир катта кураш байрами

Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов тасдиқланган режа асосида пойтахтимизда туман прокурорлари соврини учун турнирлар давом этмоқда.

❇️“Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур!” шиори остида кураш бўйича ўтказилаётган навбатдаги нуфузли мусобақа Мирзо Улуғбек тумани прокурори соврини учун ўтказилади. Унда 2011-2012 йилларда туғилган болалар (33 кг) ва қизлар (36 кг), 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар (46 кг, 60 кг) ҳамда катталар (66 кг, 81 кг, +90 кг) ғолиблик учун гиламга тушадилар.

Ушбу мусобақанинг саралаш ва финал учрашувлари 19 август куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Марказий” (собиқ Тельман) истироҳат боғида бўлиб ўтади.

☎️Мурожаат учун телефонлар — +998 90 737 27 77, +998 97 711 68 19.

🖌Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.iss.one/Toshkentkurash
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
#Тайинлов

🇺🇿Давлат раҳбарининг жорий йил
4-августдаги йиғилиш селекторидаги ёш, салоҳиятли кадрларни
«маҳалладан-республикагача» тамойили асосида кадрларни ўстириш тўғрисида топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида.

▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026- йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-165-сонли Фармонига асосан:

▪️Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг 2022-йил 5-августдаги 01-17/4448-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар бўлимининг 2022-йил
9-августдаги 12-148-сонли тавсия хатларига мувофиқ, Мирзо Улугбек тумани “Асака” МФЙда “ҳоким ёрдамчиси” лавозимида фаолият юритиб келган Раджабов Бунёд Абдухалилович -
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

▪️ Бунёд Абдухалиловични ушбу лавозимга тайинланганлиги билан табриклаймиз ва келгусида масъулиятли лавозимларда омад тилаймиз.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Forwarded from Toshkent mahallalari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 15 август, 21:00
Мавзу: "Маҳаллада нима гап?"
☎️ Савол ва мурожаатларингизни Telegram орқали юборинг: +998-90-827-06-05

👉"Тошкент" телеканали.
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 15 августа 2022 года в 21:00
Тема:
"Маҳаллада нима гап?"
☎️ Свои вопросы и заявки отправляйте в Telegram по номеру +998-90-827-06-05

👉Телеканал "Тошкент".
#jonli_efir
📌Мирзо Улуғбек туман тасарруфидаги 7- сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари томонидан "Хабиб Абдуллаев" махалласида ахолига режали чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Тиббий кўрикга ЭКГ, УТТ шифокорлари ва тор доира мутахассислари жалб килинди. Ахоли томонидан тиббиёт йуналиши буйича берилган барча саволларга туман тиббиёт бирлашмаси рахбари томонидан назоратга олиниб, туман ахолини тиббиётга доир муоммоларни ижобий хал қилиш режалаштирилди. 🌐 https://t.iss.one/mirzoulugbektTTB