Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 22 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг саҳифаларида эълон қилинган репортажимиздан сўнг кўп қаватли уйларнинг лифтларида вазият ўзгардими? Лифтларда безорилик қиладиган болалар ва ўсмирлардан ташқари яна кимлар видеокузатув камераларининг объективларига муҳрланган? Кўрамиз!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Изменилась ли ситуация в лифтах многоквартирных домов после нашего репортажа, опубликованного 22 июня в аккаунтах хокимията Ташкента? Кто ещё попал в объективы камер видеонаблюдения помимо детей и подростков? Смотрим!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари билан учрашди

Туманимиздаги “Катта Қорасув” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабул жараёнида 50дан ортиқ фуқаролар шахсан шаҳар прокурори билан суҳбатлашди, ўзларини муаммолари, таклифлари ва ташаббусларини билдириб ўтишди.

Тошкент шаҳар прокурори томонидан тумандаги барча ташкилот раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Депутутлар кун тартибидаги бир қатор масалаларни кўриб чиқдилар. Жумладан:
Мирзо Улуғбек туманидаги Мажбурий Ижро Бюросининг 2022 йил II-чоракдаги фаолияти тўғрисида;
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан 2022 йилда жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисида.
Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий, маъмурий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йил II-чорак давомида амалга оширилган иш фаолияти тўғрисида;
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган иш фаолияти тўғрисида;
2022 йилда Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат фаолияти ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида;
Мирзо Улуғбек туманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг фаолияти тўғрисида;
Мирзо Улуғбек туманида аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
Мирзо Улуғбек туманида 2022 йил II-чорак давомида “Аёллар дафтари” бўйича қилинган ишлар тўғрисида.
Мирзо Улуғбек туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Мирзо Улуғбек тумани 338-сонли умумтаълим мактаб директори лавозимига тавсия этилган номзодларни тайинлаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ва бошқа масалалар кўрилди...

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Мирзо Улуғбек тумани Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган ёлғиз кекса ёшдаги аёл билан боғлиқ видеотасвирлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича маълумот бериб ўтамиз. (Фуқаро манзили ва исм фамилиясини ошкор этмаслигимизни билдирди).

Ҳақиқатдан ёлғиз яшаётган кекса ёшдаги фуқаро бугунги кунда туман ҳокимлиги ва маҳалла кўмагида шифохонага ётқизилди. Ёлғиз яшаётганлиги сабабли уй таъмири ёки тартиби бузилган. Шу сабабли бугунги кунда уйни таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда кекса ёшдаги ёлғиз яшаётган фуқароларимизга кўмак беришимиз, уларни ёлғизлатиб қўймаслигимиз лозим. Шундай экан ижтимоий тармоқларга видеоролик жойламасдан туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ҳам билдиришларини сўраб қоламиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Куни кеча тумандаги 210-сонли умумтаълим мактабида "Ёз — ўтмоқда соз" шиори остида ўқувчилар ўртасида югуриш буйича марафон уюштирилди. Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter