Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз.

Сизларга маълумки, кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндаларимиз, моҳир саркарда ва сиёсатчи бўлган ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам ўзларининг юксак ақл-заковати, теран фикр ва мулоҳазалари, амалий ҳаракатлари билан мамлакат тараққиёти ва равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлар.

Биз ўтмишни ёдга олар эканмиз, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз, жаҳонгир боболаримиз қаторида, мана шундай буюк инсонларни дунёга келтириб, меҳр билан тарбиялаган, уларни улуғвор ишларга руҳлантириб, ҳар бир ишда камарбаста бўлган фозила аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Президент:

“Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.

Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.

Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган.

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.

Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".
Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.

Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.

Бундан буён:

- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;

- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;

- хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.

Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.
❗️Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди

Айни дақиқаларда ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинишича, бу бўйича Президент фармони имзоланган.

Қўмита раҳбари лавозимига Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тайинланди. Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.

Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Forwarded from Toshkent mahallalari
DIQQAT E'LON!!!
Toshkent shahar adliya boshqarmasi hamda Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda "Mahallada duv-duv gap" loyihasi doirasida "Adliya mahallada" aksiyasi o'tkazilmoqda.
Aksiya doirasi yil davomida reja-jadvalga muvofiq Toshkent shahar adliya boshqarmasi, tuman adliya bo'limlari hamda Toshkent shahar hokimligi mas'ul xodimlari hududdagi barcha mahallalarda mahallabay ishlash tizimi doirasida fuqarolarning huquqiy muammolarini hal qilish yuzasidan uchrashuv o'tkaziladi.
Barcha fuqarolarni o'z huquqiy muammolariga yechim topish maqsadida ushbu tadbirlarda ishtirok etishga taklif etamiz!

Telegram / Facebook / Murojaat uchun: @Poytaxtadliyabot
Ҳурматли тадбиркорлар!

Тошкент шаҳар ҳокимлигида инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда амалга ошириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида тезкор штаб фаолияти ташкил этилди. Фаолиятингизда муаммо вужудга келса, уни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар Штабига мурожаат этинг.

Телефон: 71-210-02-54.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#fayzli_Toshkent_2022
#yashil_yillik
#Yashil_makon

Mirzo Ulug‘bek tumaniga yangi qo‘shilgan “Bog‘ishamol”, “Do‘stlik” va “Chingeldi” mahallalarida fermer xo‘jaliklari tomonidan besh mingga yaqin mevali daraxt ko‘chatlari ekildi.

Ushbu maydonlarni bog‘ga aylantirish va mavjud barcha imkoniyatlardan unumli foydalangan holda gilos, o‘rik va bodom navlari yetishtirishga asosiy eʼtibor qaratilgan.

Bugunga qadar mahallalarda 4 530 dona ana shunday daraxt ko‘chatlari ekildi. Ko‘chat ekish tadbirlar davom etmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hokim yordamchilari faoliyati o`z samarasini bermoqda

♻️ Mirzo Ulug‘bek tumani mahallalariga biriktirilgan “Hokim yordamchilari” tomonidan o‘tkazilgan xatlov jarayonlarida tikuvchilikka qiziqishi bor, ishsiz va maʼlum ko‘nikmalarni egallash uchun o‘quv dargohiga borish istagida bo‘lgan xotin qizlar aniqlangan edi.

👉 Bugungi kunda ushbu xotin-qizlarimiz Yashnobod tumanida joylashgan “Monomarkaz”da 70 soatlik tikuvchilik kurslarida o‘qishmoqda. Ular maʼlum ko‘nikmalarga ega bo‘lganidan so‘ng subsidiyalar ajratiladi va o‘zlari uchun alohida tikuv mashinalari yetkazib beriladi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
❗️Вақтинча иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тўхтатилди!

Мирзо Улуғбек туман “Тошиссиққуввати” ДУКнинг хабар беришича Мирзо Улуғбек тумани М.Исмоилий кўчасида иссиқлик қувурида авария ҳолати аниқланган. Айни дамда авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун соат 17:00 га қадар ҳудуддаги 1, 1а, 2, 3, 4, 5, 6, 7 кўп қаватли уйларда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тармоқдан узилган.

Юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек туман “Тошиссиққуввати” ДУК узр сўрайди.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube