Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 чин етимлар;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
👉 байналмилалчи-жангчилар;
👉 фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
👉 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
👉 чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидагилар:
👉 патологияли ҳомиладор аёллар;
👉 эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
👉 жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
👉 сил касаллигига чалинган шахслар;
👉 онкология касалликларига чалинган шахслар. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Биласизми
Фуқароларнинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Биласизми
Ҳайдовчилар йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
👉 транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
👉 хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик (2019 йил 1 июлдан эътиборан);
👉 ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);
👉 қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
👉 содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
👉 ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
👉 ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
👉 асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
👉 ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
👉 ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ва дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
👉 ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
👉 ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;
👉 ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Биласизми
Қуйидаги жисмоний шахслар мол-мулк (уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар) солиғидан озод этилган:

👉 «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. Мазкур имтиёз тегишинча гувоҳнома, орден дафтарчаси ёки мудофаа бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз тегишли гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар. Мазкур имтиёз маҳалла йиғинининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 пенсионерлар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ҳарбий хизматни ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тегишли органлар томонидан берилган маълумотнома асосида берилади;

👉 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Имтиёз энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
Тошкент шаҳрида “Ёшлар куни” муносабати билан 29 июнь куни соат 07.00дан 09.00гача оммавий югуриш марафони ўтказилади.🏃‍♂️

❗️Шу муносабат билан М.Улуғбек туманидаги Марказий экобоғдан А.Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчаси кесишмасигача;

Абай кўчаси бўйлаб А.Навоий кўчаси кесишмасигача;

Олмазор кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси кесишмасигача;

Афросиёб кўчасининг “Humo arena” муз саройигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. 👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
29 июня состоится марафон в честь Дня молодежи. Старт в 7:00. Приходите участвовать в спортивном забеге. 🏃‍♂️

❗️Важно в связи с проведением марафона с 07:00 до 09:00 будут закрыты следующие участки дорог:

– ул. Абдулла Кодири от центрального Экопарка до пересечения с ул. Абая;

– ул. Абая до пересечения с ул. Алишера Навои;

– ул. Алмазар до пересечения с ул. И. Каримова;

– ул. Афросиаб до Humo Arena.👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
Шавкат Мирзиёев: Шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак
www.president.uz/uz/2686
--
Шавкат Мирзиёев: Мы должны сделать городской общественный транспорт удобным, недорогим, безопасным для населения
www.president.uz/ru/2686
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманидаги Салом кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди!👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q