Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
📌Ислоҳотлар халқимизга хизмат қилсин!
Шу кунларда нафақат Қонунчилик палатаси депутатлари, балки жамоатчилик томонидан ҳам сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг энг асосийси сайловлар вақтини декабрдан октябрга кўчириш масаласидир.
Конституциямизнинг XXIII боб, 117-моддасида Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланган. Демак, агар сайлов октябрь ойига кўчириладиган бўлса, Бош Қонунимизнинг ушбу моддасига ўзгартиш киритилади. Маълумки, барча давлатларда мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда зарурат бўлса, Конституцияларга ўзгартиш киритиб келинган.
Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқимиз манфаатидан келиб чиққан ҳолда муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Янги қонунлар қабул қилиняпти, амалдагилари ўзгартириляпти. Қисқаси, “Халқ манфаати – ҳар нарсадан устун!” тамойили ҳаётимизда ҳақиқий маънода ўз ифодасини топяпти.
Сайловларни октябрь ойига кўчирилиши ҳам халқ манфаатидан келиб чиққан энг одилона таклиф дейишга асослар етарли. Бу биринчидан халқимизга енгиллик туғдирса, иккинчидан, ҳукуматни шакллантиришдаги шошмашошарликка чек қўйилади. Чунки декабрнинг сўнгги кунлари баъзан жуда совуқ келади. 2020 йил якунида шунга гувоҳ бўлдик. Бундай об-ҳаво, айниқса, чекка қишлоқлар, тоғли ҳудудлар аҳолисига қийинчилик туғдириши турган гап.
Сайловларни ўтказишга октябрь энг маъқул ой. Сабаби, бу ой илиқ ва қулай бўлиши билан бирга, “олтин куз” ҳосили йиғилиб, ҳар бир хонадонга янада кўпроқ барака киради, дастурхонимиз тўкин бўлади, тўй-томошалар қиламиз, кайфиятимиз ҳам шунга яраша бўлади.
Бу ўзгариш тадбирга келадиган халқаро кузатувчиларнинг бемалол фаолият кўрсатишини ҳам таъминлайди. Яна бир энг муҳими, янги ҳукуматни шакллантиришга ҳам етарлича вақт бўлади. Яъни, ота-бобларимиз айтганидек, етти ўлчаб, бир кесиш имконияти яратилади.
✍️ Жаҳонгир ЗИЯЕВ, ЎзМТДП депутати

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масала. Ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланишига қадар уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган чора-тадбирлар алоҳида мавзу.
Бу борадаги янгиликлар билан лавҳамизда танишинг.
***
Обеспечение занятости безработного населения — актуальная тема. Особую важность в ней имеют меры по социальной защите граждан до момента их трудоустройства.
В нашем ролике рассказываем об основных нововведениях в этой сфере.
🌐 Web-site 🌏 Telegram
Бу борадаги янгиликлар билан лавҳамизда танишинг.
***
Обеспечение занятости безработного населения — актуальная тема. Особую важность в ней имеют меры по социальной защите граждан до момента их трудоустройства.
В нашем ролике рассказываем об основных нововведениях в этой сфере.
🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚Мирзо Улуғбек туманида "Ёш китобхон" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
❓Танловда кимлар иштирок этди? Қайси иштирокчилар шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди?
📽 Лавҳамизда шу ҳақда сўз юритамиз.
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.
—
Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чжэ Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.
#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ корхонаси хабарига кўра Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчаси 21 уй олдидаги ичимлик суви тармоғида носозлик аниқланган ва тармоқ вақтинчалик таъминотдан узилган. Шу сабабли ҳудуддаги 5та 4 қаватли уйлар вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилган, ҳозирда тармоқда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юзага келган ноқулайлик учун "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ корхонаси фуқаролардан узр сўрайди.
✍Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ корхонаси хабарига кўра Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчаси 21 уй олдидаги ичимлик суви тармоғида носозлик аниқланган ва тармоқ вақтинчалик таъминотдан узилган. Шу сабабли ҳудуддаги 5та 4 қаватли уйлар вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилган, ҳозирда тармоқда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юзага келган ноқулайлик учун "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ корхонаси фуқаролардан узр сўрайди.
✍Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
ТАЙИНЛОВ
Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида самарали фаолият юритиб келган Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич ушбу лавозимда иш бошлади.
Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2019 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари - матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритган.

Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati
Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди
Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.
❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Топшириқлар ижроси амалда
Жорий йилнинг 27 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани таълим муассасалари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, туман Миллий гвардия ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган йиғилишда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бу борада барча шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, амалга оширилиш керак бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди. Билдирилган аниқ таклифлар асосида Чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Эрталабки бадантарбия - соғлиқ гарови
🩺 Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Мирзо Улуғбек тумани 7- сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари бу ислохатларга ўз хиссасини қўшиш мақсадида хар куни иш фаолиятларини 10 дақиқалик эрталабки гимнастикадан бошлашмоқда.