Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.5K subscribers
37.7K photos
6.01K videos
71 files
14.4K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тарғибот учрашуви ёшларга ўзгача кайфият бағишлади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ва туман Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабирдаги Мурожаатномасида келтирилган масалалар юзасидан тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Собитов Отабекхўжа Юлдошхўжа ўғли ўз маърузасида 2021- йилда ёшларга бериладиган имкониятар ҳақида сўз юритди.

Тарғибот маърузасидан сўнг академия курсантлари учун Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
📌Ислоҳотлар халқимизга хизмат қилсин!

Шу кунларда нафақат Қонунчилик палатаси депутатлари, балки жамоатчилик томонидан ҳам сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг энг асосийси сайловлар вақтини декабрдан октябрга кўчириш масаласидир.

Конституциямизнинг XXIII боб, 117-моддасида Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланган. Демак, агар сайлов октябрь ойига кўчириладиган бўлса, Бош Қонунимизнинг ушбу моддасига ўзгартиш киритилади. Маълумки, барча давлатларда мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда зарурат бўлса, Конституцияларга ўзгартиш киритиб келинган.

Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқимиз манфаатидан келиб чиққан ҳолда муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Янги қонунлар қабул қилиняпти, амалдагилари ўзгартириляпти. Қисқаси, “Халқ манфаати – ҳар нарсадан устун!” тамойили ҳаётимизда ҳақиқий маънода ўз ифодасини топяпти.

Сайловларни октябрь ойига кўчирилиши ҳам халқ манфаатидан келиб чиққан энг одилона таклиф дейишга асослар етарли. Бу биринчидан халқимизга енгиллик туғдирса, иккинчидан, ҳукуматни шакллантиришдаги шошмашошарликка чек қўйилади. Чунки декабрнинг сўнгги кунлари баъзан жуда совуқ келади. 2020 йил якунида шунга гувоҳ бўлдик. Бундай об-ҳаво, айниқса, чекка қишлоқлар, тоғли ҳудудлар аҳолисига қийинчилик туғдириши турган гап.

Сайловларни ўтказишга октябрь энг маъқул ой. Сабаби, бу ой илиқ ва қулай бўлиши билан бирга, “олтин куз” ҳосили йиғилиб, ҳар бир хонадонга янада кўпроқ барака киради, дастурхонимиз тўкин бўлади, тўй-томошалар қиламиз, кайфиятимиз ҳам шунга яраша бўлади.

Бу ўзгариш тадбирга келадиган халқаро кузатувчиларнинг бемалол фаолият кўрсатишини ҳам таъминлайди. Яна бир энг муҳими, янги ҳукуматни шакллантиришга ҳам етарлича вақт бўлади. Яъни, ота-бобларимиз айтганидек, етти ўлчаб, бир кесиш имконияти яратилади.

✍️ Жаҳонгир ЗИЯЕВ, ЎзМТДП депутати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масала. Ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланишига қадар уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган чора-тадбирлар алоҳида мавзу.

Бу борадаги янгиликлар билан лавҳамизда танишинг.

***

Обеспечение занятости безработного населения — актуальная тема. Особую важность в ней имеют меры по социальной защите граждан до момента их трудоустройства.

В нашем ролике рассказываем об основных нововведениях в этой сфере.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚Мирзо Улуғбек туманида "Ёш китобхон" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда кимлар иштирок этди? Қайси иштирокчилар шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди?

📽 Лавҳамизда шу ҳақда сўз юритамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чжэ Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter