Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.4K subscribers
36.6K photos
5.83K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱 FaolFuqaro мобил иловаси – жамиятимиз равнақи, аҳоли манфаатлари учун хизмат қилади

💠Бугунги кунда жамоатчилик фикрини ўрганиш, бевосита уларнинг иштироки билан туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Илова Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг муаммо ва таклифлари тўғрисида хабарларни ҳокимиятга онлайн тарзда юбориш учун мўлжалланган.
Хабарлар турли соҳаларни ўз ичига олиши мумкин, масалан, тадбиркорлик ва коммунал хизматлар, ижтимоий ҳаёт ва бошқалар.
Энди фуқаролар ортиқча харажатлар ва қоғозда ёзма мурожаат қилишига имкон қолмади.

📱👉 FaolFuqaro мобил иловасини юклаб олинг ва жамиятимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшинг!
(Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилган).

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Имтиёзли ордерлар топширилди

Бугун аҳоли саломатлигига эътибор ҳар доимгиданда юқори, ҳар бир фуқаронинг соғлигидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш мақсадида туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан маҳаллаларда ташкил этилаётган тиббий кўриклар буларнинг яққол исботидир.

Ана шундай мақсадли ишларнинг давоми ўлароқ фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари томонидан 7-сон оилавий поликлиникада ҳудуд аҳолисига имтиёзли ордерлар тарқатилди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТЕЗКОР ХАБАР...
МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг “MirzoUlug’bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Ғазалкент” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолати аниқланганлиги сабабли, Мирзо Улуғбек туманининг “Шўртепа”, “Паркент”, “Қорасув” даҳалари ҳамда “Дархон” манзиллари, шунингдек, Яшнобод туманининг баъзи ҳудудларигача бўлган аҳоли хонадонлари соат 17:35-18:04 оралиғида табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ҳозирда газ таъминоти қайта тикланган.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10:00-18:00 оралиғида мазкур таъмирлаш ишлари давом эттирилиши маълум қилинади.

Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан хонадондаги газ жиҳозлари ҳолатини назоратга олишлари сўралади.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Электр узатишда қисқа муддатли узилишлар юзага келди

Мирзо Улуғбек тумани электр узатиш тармоғидаги (110 кв) линияда қисқа авария ҳолати юзага келди. Шу сабабли бугун соат 18:00дан 20:00га қадар тумандаги Паркент, Қорасув ва ТТЗ мавзеларида қисқа муддатли электр узатишда узилишлар юзага келди.

Юзага келган ҳолат юзасидан туман Электр тармоқлари корхонаси узр сўрайди. УШбу ҳолат ҳозирда бартараф этилди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДАГИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

“Hududgaz Poytaxt” ГТФ матбуот хизматининг хабарига кўра 2020 йил 18 декабрь куни соат 10:00 - 17:00 вақт оралиғида “MirzoUlug'bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг "Ғазалкент" кўчаси ва "Бинокор" кўчаси кесишувида жойлашган ўрта босимли Д-90 мм ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли, таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек тумани
📍"Алишер Навоий" МФЙ - 1888 та,
📍"Нодирабегим" МФЙ - 771 та,
📍"Алпомиш" МФЙ - 1923 та,
📍"Шўртепа" МФЙ - 695 та,
📍"Катта Қорасув" МФЙ - 1030 та,
📍"Гулсанам" МФЙ - 1763 та,
📍"Чимён" МФЙ - 1683 та,
📍"Султония" МФЙ - 1415та,
📍"Олмачи" МФЙ-1230 та,
📍"Турон" МФЙ-1381 та, 📍"Шукур Бурхонов" МФЙ - 1234 та,
📍"Ялонғоч" МФЙ -821 та,
📍"Катта Олтинтепа" МФЙ -1062та,
📍"Авайхон" МФЙ - 2704 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилар, шунингдек, Яшнобод туманига чегарадош бўлган ҳудудлардаги хонадонлар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Мирзо Улуғбек тумани бир қатор мавзеларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан Ниёзбек йўли кўчаси 8 – кўп қаватли уй ёнида бетартиб жойлашган бетон деворлар олиб ташланди.

Ушбу манзил яқинида туман ФХДЁ бўлими жойлашган бўлиб бетартиб тўсиқлар ва унинг ёнидаги чиқинди уйимлар кишини ранжитар эди. Эндиликда ушбу маскан обод гўшага айланади.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Forwarded from “Yosh kitobxon” INFO
⚡️“Yosh kitobxon” tanloviga ro'yxatdan o'tishga shoshiling!

❗️Tanlovga arizalar onlayn tarzda 2020-yil 22-dekabr soat 12.00 ga qadar quyidagi havola orqali qabul qilinadi:
https://bit.ly/32bycil

❗️Doimiy yoki vaqtincha turar joyingiz bo‘yicha o‘z hududingizda bo‘lib o‘tadigan “Yosh kitobxon” tanlovi saralash bosqichiga shaxsni tasdiqlovchi hujjat bilan keling va tanlovning saralash bosqichida ishtirok eting.

⚡️ Saralash bosqichlari:

23-dekabr 10-14 yosh;
24-dekabr 15-19 yosh;
25-dekabr 20-30 yosh.

👉
@yoshkitobxonuz👈
#toshkentyoshlari
#молодёжьташкента
#yoshlarforumi2020

"Тошкент ёшлар форуми - 2020” бошланди

Дастлаб ОАВ, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ноябрь-декабр ойлари давомида ўтказилган ёшлар ойлиги, ундаги тадбирларнинг навқирон авлод учун аҳамиияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Ойлик Тошкент ёшларини янада бирлаштиргани, эзгу мақсадлар сари йўналтиргани, янги ташаббуслар, илғор ғоя ва ҳаракатларга йўналтиргани айтиб ўтилди.

Форум ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, унинг икки куни ҳам жуда қизиқарли учрашув ва суҳбатлар билан ўтиши режалаштирилган.

Хусусан, бугун “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари”, “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030”, “Ҳуқуқий Тошкент – 2030” “Рақамли Тошкент – 2030”, “Пойтахтнинг молиявий келажаги ва замонавий қиёфаси – 2030” мавзуларида маъруза ва мулоқотлар бўлиб ўтади.

🎥 Форум тадбирларини биз билан бирга кузатиб боринг.

🌐 Web-site 🌏 Telegram