Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.2K subscribers
36.7K photos
5.85K videos
69 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманида «Ёшлар ойлиги» доирасида белгиланган режага асосан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, туманимиздаги 241-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ва туман ички ишлар бошқармалари, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида, ёшларни маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида кўргазмали тадбир ташкил этилди.

🎥Батафсил қуйидаги лавҳамизда сўз юритамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
🥇🏊‍♀️Сузиш мусобақаси ёшларга ўзгача кайфият бағишлади

Спорт билан мунтазам шуғулланиб бориш, спортни кун тартибининг асосий мақсадларидан бири дея қараш, инсон саломатлигига ва унинг кунлик иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

«Ёшлар ойлиги» доирасида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ва туман спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган сузиш мусобақаси ана шундай мақсадларни бирлаштирди. Туманимиздаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтган сузиш мусобақасида юздан ортиқ туман ёшлари иштирок этди.

Ёшларга кўтаринки кайфият бағишлаган мусобақада ҳар бир спортчи ёки ҳаваскор бўлсин, иқтидори билан йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

«Ёшлар ойлиги» доирасидаги тадбирлар туман бўйлаб давом этади.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
🥇Ғалаба муборак Анастасия Сарансева

Ёшлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Ушбу мусобақада пойтахтимизнинг ёшлари қаторида Мирзо Улуғбек тумани ёшлари ҳам бор. Улар ўз қобилиятлари билан чемпионатларда муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Хусусан бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган Республика чемпионатида туманимизнинг 208-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Анастасия Сарансева фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу ғалаба билан Анастасия Сарансевани муборакбод этамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги ИНҲА университетида пойтахтимиз аҳолиси учун хизмат кўрсатиш, транспорт, қурилиш, энергетика ва алоқа масалалари бўйича муаммоли мурожаатларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.

🎥Батафсил қуйидаги лавҳамизда сўз юритамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Авария сабаб электр таъминоти узилиб қолди

Мирзо Улуғбек туманидаги электр узатиш станциясида авария ҳолати қайт этилганлиги сабабли "Олтинтепа", "Олмачи" ва "Подшобоғ" маҳаллалар таъминотдан узилиб қолган. Хозирда авария холатини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. бугун соат 10:00дан ушбу маҳаллаларда электир таъминоти тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
📸 Ҳафта сурати / Фото недели

Муаллиф/Автор: Никита Распутин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎅🏼🎄Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил байрамига бир ой қолди, Тошкентда эса аллақачон байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Аньанавий манзилларда янги йил арчалари ўрнатилмоқда.

Пойтахтда байрамга тайёргарлик жараёни қандай бораётганини репортажимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек тумани 3-сектор ҳудудидан ўтувчи Шахрисабз, Ўзбекистон овози кўчалари ва унга туташ бир қатор кўчалардаги бетартиб жойлашган ноқонуний қўшимча қурилмалар олиб ташланмоқда.

Маълумот ўрнида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларни ажратиш тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги 9-сонли қарорининг 7-бандига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 18 февралдаги “Тошкент шаҳридаги умумий фойдаланишдаги ер майдонларида енгил турдаги савдо, хизмат кўрсатиш ва мавсумий ишлайдиган умумий овқатланиш иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 98-сонли қарори бекор қилинган.

🎥Батафсил қуйидаги лавҳамизда сўз юритамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Оммавий заҳарланиш ҳамда ботулизм касаллигини олдини олиш мақсадида

Мирзо Улуғбек туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман Санитария эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан "Наврўз” деҳқон бозори АЖ ва ушбу бозор қошидаги филиалларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад одамларни овқатдан оммавий заҳарланиши ҳамда ботулизм касаллигини олдини олишдан иборатдир.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek