Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.9K subscribers
37.3K photos
5.96K videos
70 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди

Депутатлар сессия бошида Коронавирус пандемияси шароитида, карантин чораларининг юмшатилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги таълим муассасаларининг янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаши тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди ва ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Сессия давомида туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар ва харажатлар ижроси, бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишди.

Хусусан депутатлар Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди Депутатлар сессия бошида Коронавирус пандемияси шароитида, карантин чораларининг юмшатилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги таълим муассасаларининг…
Сессияда

Мирзо Улуғбек туманидаги академик лицей, касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 2020-2021 йил ўқув мавсумини бошлаши тўғрисида сўз борди.

Мирзо Улуғбек туманида жами 6 та академик лицей ҳамда касб-ҳунар таълим муассасалари фаолият олиб боради. Шулардан, 1 та Тошкент геодезия ва картография касб - ҳунар коллежи, 2 та академик лицейлар (ТИҚХММИ қошидаги «INTER HOUSE» академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи), 2 та имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари, 1 та Тошкент ахборот технологиялари техникуми. Шунингдек, туманда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги тасарруфидаги В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби фаолият юритиб келмоқда.

Мазкур таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилган, антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Жорий йилнинг 26-27-28 ноябрь кунлари тумандаги Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент ахборот технологиялари техникумида кириш имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ташкилий масалалар амалга оширилмоқда. Депутатлар ушбу таълим муассасалари тўғрисида тўлиқ маълумот олишди ва анъанавий тарздаги таълим жараёнига ўтилиши билан боғлиқ ҳолатларни муҳокама қилишди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ўз мобил иловасини ишга туширди
#26nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ажойиб янгилик!

🔹 Бугун Humo Arena кўп тармоқли мажмуасида иш бошлаган «Имкониятлар макони» бўш иш ўринлари ярмаркаси тадбирлари бир кун билан чекланиб қолмайди.

🔹 Барча иш излаётганлар, Тошкентнинг етакчи иш берувчилари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишга қизиққанлар ва шунчаки вақтини мазмунли ўтказмоқчи бўлганлар тадбирга эртага, 27 ноябрь куни ҳам келишлари мумкин.

Хуш келибсиз!

***

Отличная новость!

🔹 Ярмарка вакансий «Страна возможностей», которая сегодня стартовала в комплексе Humo Arena, не ограничится одним днем.

🔹 У всех кто ищет работу, хочет узнать подробную информацию о ведущих работодателях Ташкента и просто провести с пользой свое время — есть возможность посетить мероприятие и завтра, 27 ноября.

Добро пожаловать!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
«Эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш ва репродуктив саломатлик» мавзусида учрашув

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги 64-сонли умумтаълим мактабидан «Эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш ва репродуктив саломатлик» тўғрисида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди, туман тиббиёт бирлашмаси, туман маънавият бўлими ҳамда Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби ва 64-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.
Ўзаро мулоқот чоғида ўқувчи – қизларга эрта турмуш ва эрта туғруқни салбий оқибатлари ҳақида тушунча берилди. Саломатлик ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича муҳим тавсиялар бериб ўтилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Мирзо Улуғбек туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2020 йил  26 ноябрдан 6 декабрга қадар ўтказиладиган тарғибот тадбирлари

 🔹Маҳаллаларда ободонлаштириш, хазонларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш мақсадида хар хафтанинг чоршанба ва шанба кунлари хашар ўтказиш (график асосида).
🔹Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлиги билан ҳамкорликда “Наъмунавий оила” кўрик танлови ўтказилади (26 ноябрь).
🔹26-ноябрь Норкоманияга қарши курашиш  кунига бағишланган тарғибот тадбири.
🔹Касб ойлиги муносабати билан таълим муасасалари билан хамкорликда   “Балли қизлар” кўрик танлови ўтказилади (27 ноябрь).
🔹“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан тумандаги 200 нафар Кексалар ва нуронийлар учун Сатира  театрига таклиф этиш (28 ноябрь).
🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 223-умумтаълим мактаби билан хамкорликда “Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз” шиори остида “Балли йигитлар”кўрик танловини ўтказиш (30 ноябрь).
🔹Ўзбекистон Республикаси Қуроли Кучлар академиясининг уйланиш арафасида бўлган курсантлари билан “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида давра суҳбати ўтказилади  (2-декабрь).
🔹Тумандаги фаол аҳоли иштирокида “Зўравонликка қарши курашмиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилади (1-декабрь).
🔹3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги ногирон ахоли ҳолидан хабар олиш.
🔹26 ноябрь – 6 декабр кунлари тумандаги 18-30 ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида “Ҳоким кубоги” футбол мусобақасини ўтказиш.

Мирзо Улуғбек туман
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Сизда таклиф, муаммо ёки шикоят борми?

Энди барчаси қулай. Ўз телефонингизга 📱 FaolFuqaro мобил иловаси жойлаштиринг ва туманимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Илова Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг муаммо ва таклифлари тўғрисида хабарларни ҳокимиятга онлайн тарзда юбориш учун мўлжалланган.

👆Мобел иловага келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида манзилли бартараф этилмоқда!

Ҳозироқ қуйидаги иловага кининг👇👇
📱 FaolFuqaro

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
ҲУРМАТЛИ ЙЎЛОВЧИЛАР!

Жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан фойдаланиш янада кенгайтириш бўйича қатор ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамияти томонидан декабрь ойи учун ойлик йўл чипталари 27 ноябрь санасидан сотувга чиқарилишини маълум қиламиз.

Мазкур ойлик йўл чипталарини Тошкент шаҳридаги барча ойлик йўл чипталарини сотиш шаҳобчаларидан ва метро кассаларидан харид қилишингиз мумкин.

* * *

УВАЖАМЫЕ ПАССАЖИРЫ!
В связи с продлением срока проведения работ по усовершенствованию автоматизированной платежной системы в общественном транспорте, сообщаем, что с 27 ноября 2020 года Акционерное Общество «Тошшахартрансхизмат» начинает продажу ежемесячных проездных билетов за декабрь месяц 2020 года.

Ежемесячные проездные билеты за декабрь вы можете приобрести
во всех киосках продаж проездных билетов АО "Тошшахартрансхизмат" и в кассах метрополитена.
#toshkentyoshlari
#молодёжьташкента

🤩 Пойтахтимизнинг «Humo Arena» кўп тармоқли мажмуасида ёш талабгорлар учун «Имкониятлар макони» бўш иш ўринлари ярмаркаси давом этмоқда.

💼 Эслатиб ўтамиз, мазкур ярмарка «Тошкент ёшларни севади!» акцияси доирасида ташкил этилган бўлиб, унда пойтахтимизнинг 50 дан ортиқ етакчи йирик корхона ва ташкилотлари иштирок этмоқда.

Ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг! Ярмаркага ташриф буюринг ва келажагингизни ўзгартиринг!

***

🤩 В столичном комплексе Humo Arena для молодых соискателей продолжается ярмарка вакансий «Страна возможностей».

💼 Напоминаем, что ярмарка организована в рамках акции «Ташкент любит молодёжь» и в ней участвуют более 50 крупных предприятий и организаций столицы.

Не упустите отличный шанс! Приходите на ярмарку и измените своё будущее!

🌐 Web-site 🌏 Telegram