Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.6K subscribers
37.8K photos
6.01K videos
71 files
14.4K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугундан Президент Халқ қабулхоналари томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси учун оммавий қабуллар ҳафталиги бошландди.

Ҳафталикда туманлар даражасидаги секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

Ҳафталик жадвали билан танишиш учун gov.uz/uz/news/view?id=29251 ҳаволасига ўтинг.
⚡️Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (739-сон, 21.11.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да, шунингдек ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

📝 Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.

❗️Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.

💴 Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи - Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Козимжон Ҳасанов 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Ҳозирга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаган.

***

Козимжон Хасанов назначен начальником Главного управления народного образования — советником хокима города Ташкента по вопросам образования и воспитания.

Козимжон Хасанов окончил в 1997 Узбекский государственный Университет мировых языков, в 2000 году — Ташкентский государственный технический университет, в 2004 году — Высшую школу бизнеса при Академии государственного и общественного строительства при Президенте Республики Узбекистан.

До настоящего времени работал на ряде ответственных должностей.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат таъминотини янада яхшилаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида бирламчи озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (мол ва қўй гўшти, картошка, пиёз, гуруч, ун, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги) етказиб берувчи таъминотчи корхоналар, деҳқон ва фермерлар учун танлов эълон қилинади.

Танлов шартлари, ўказилиш вақти ва манзили билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

***

В целях дальнейшего улучшения продовольственного обеспечения и сохранения ценовой стабильности на внутреннем рынке города Ташкента объявляется конкурс для предприятий снабжения, дехканских и фермерских хозяйств, поставляющих первичные продовольственные и сельскохозяйственные продукты (баранина и говядина, картофель, лук, рис, мука, сахар, растительное масло и пр.).

Для ознакомления с условиями, временем и местом проведения конкурса — проходите по ссылке.



🌐 Web-site 🌏 Telegram
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига мувофиқ, Мирзо Улуғбек туманидаги ИНХА Университети биносида сайёр қабул ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси учун мавжуд долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида, карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, халқ қабулхоналари, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар секторлари, Мирзо Улуғбек туман секторлари раҳбарлари, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр оммавий қабул ўтказилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими, мактабгача таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт, энергетика вазирликлари, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари ва Мирзо Улуғбек тумани мутасадди раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Ҳар бир фуқаро қайси мавзуда мурожаат қилмоқчи бўлса, уларнинг ҳар бири тегишли раҳбарлар томонидан бирма-бир қабул қилиниб, мурожаатлари тўлиқ тингланди ва ҳар бир қилинган мурожаат тегишлилиги бўйича расмийлаштирилди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмат
и
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
Газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилмоқда

🛠Куз-қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш, хусусан истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда муаммоли вазиятларни олдини олиш бўйича “MirzoUlugʼbektumangaz” таъминоти бўлими томонидан жойлардаги газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли хонадонларини бир меъёрда газ билан таъминлаш, муаммо ва авария ҳолатларини олдини олишдан иборат.

📢Сизда муаммо ёки таклиф борми? 📱 FaolFuqaro мобил иловасини юклаб олинг ва муаммога биргаликда ечим топамиз!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил-миллат кўзгуси, тақдири, манфаати, давлатчилик рамзидир. Уни ҳимоя қилиш шу мамлакат фуқароларининг бурчидир!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek 📱 FaolFuqaro
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter