Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.2K subscribers
36.6K photos
5.84K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
6 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Нукусдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, аҳолининг турмуш тарзи, шаҳарда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Бердақ номидаги театрда бўлди, Истиқлол боғи ва ҳозирда тўлиқ ишга туширилмаган қувватлар билан танишди.

Нукус шаҳар ҳокимига Истиқлол боғини янги лойиҳа асосида янада кўркам ва файзли қилиш, бу ердаги кўлда мусиқали фаввора ташкил этиш борасидаги фикрларини билдирди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар иқтисодиётини кўтариш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишида ҳам ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🇺🇳🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумий музокараларида билдирган ташаббуслари ва баёнотлари тўғрисида

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳🇺🇿 Об инициативах и заявлениях Президента
Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева, озвученных на общих дебатах 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН

@Rasmiy_xabarlar_Official
♻️Бозорда гўшт маҳсулотининг нархи ва сифати назоратга олинган

Мирзо Улуғбек тумани «Наврўз» деҳқон бозори ҳудудида гўшт маҳсулотининг нархи назоратга олинган ва харидорлар учун сифатли маҳсулот етказиш назоратчилар эътибор марказида бўлади.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари ана шу мақсадларни кўзлаб сотувчилар билан учрашди. Хусусан сотувчиларга аҳолига бугунги кунда сифатли гўшт етказиб бериш ва харидор боб арзон нархларни белгилаш, сотувчи ва харидор ўртасидаги муомала маданияти қоидаларига риоя этиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманида камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лавҳамизда ана шу жараёнлар тўғрисида сўз юритамиз...

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
ТАЙИНЛОВ
Ражабов Улуғбек Хамидович Мирзо Улуғбек туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Улуғбек Ражабов 2012 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Бугунга қадар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек технология касб ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаган.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
ТАЙИНЛОВ
Талипов Ғайбулла Хамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Ғайбулла Талипов 2012 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёти университетини тамомлаган. Бугунга қадар Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Кадрлар ҳисобини юритиш ва захирасини шакллантириш сектори етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
“Ҳар бир оиладан бир китоб”

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашидаги депутати Жаҳонгир Зияев хайрли ишга қўл урди. Жумладан туманимиздаги «Чимён» маҳалласи марказида жойлашган нуронийлар масканини капитал таъмирида муносиб ҳисса қўшган депутат, бугун Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида маҳаллада кичик турдаги кутубхона ташкил қилиниши ва уни китоб жавонлари ҳамда бошқа жиҳозлар билан таъминлашда жонбозлик кўрсатди.

Шунингдек, депутат «Ҳар бир оиладан бир китоб» акцияси ташаббусини илгари суриб, маҳалланинг мўъжаз кутубхонасига энг сара китоблар совға қилди ва фарзандлари камолини ўйлаган ота-оналарни ҳам бу акцияда фаол иштирок этишга чақирди.

Ушбу ташаббус маҳалла фаоллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди ва шу кунларда кимдир ўзининг китоб жавонидан, яна кимдир янги китоблар сотиб олиб, кутубхона фондини янада бойитишга ҳисса қўшмоқда.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Б.Абдувалиев томонидан Мирзо Улуғбек тумани прокурори Ф.Бобониёзов, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи А.Мамаджанов, Мирзо Улуғбек туман ҳокими ўринбосари Ф.Хашимов биргалигида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 222-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган капитал таъмирлаш жараёни ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиши аҳволи жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида пудратчи ташкилот "Story Trest Invest" МЧЖ раҳбарига қурилиш ишларини ўз муддатида сифатли якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди, қурилиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини якунлаш юзасидан график тузилиб, ижроси назоратга олинди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek