Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.6K subscribers
36.5K photos
5.81K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
❗️Ҳурматли фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Хабарингиз бор, Мирзо Улуғбек туманидаги “Элобод” ва Алпомиш маҳаллалари чегарасидан ўтган Буюк Ипак йўли берк кўчасида куз-қиш мавсум олди ободонлаштириш ишлари олиб борилган эди.

Бугун ушбу кўчада асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ушбу жараёнлар автоуловларнинг ҳаракатида бир қатор ноқулайликлар туғдириши мумкин. Бу вақтинчалик ҳолат эканлигини маълум қиламиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни амалга оширишни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда. Маҳаллий кенгашлар дегани - халқнинг овози

Шавкат Мирзиёев: Внедряется порядок согласования проектов питьевого водоснабжения и канализации с местными кенгашами. А местные кенгаши - это глас народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Аҳиллик» маҳалласининг аҳил фуқаролари ташаббуси

Эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туманидаги «Аҳиллик» маҳалласи фуқаролари, ўз ташаббуслари билан маҳалла ҳудудини ободонлаштиришни бошлашди. Маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг кириш қисмлари, ариқлар ва тор кўчалар турли чиқинди қолдиқлари ва ахлатлардан тозаланди. Фуқароларимизнинг бу ташаббуслари 19 сентябрь Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташкил этилгани алоҳида аҳамиятга эга.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ҳам ушбу ҳашарда иштирок этишди. Улар билан суҳбатлашар экансиз, тумандаги ҳар бир маҳаллада мана шундай фаол фуқаролар борлиги ва ўз маҳалласининг обод бўлишида улар ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганини такрорлашди.

Туман бўйлаб ўтказилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида кейинги хабарларимизда маълумотлар бериб борамиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek