Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.4K subscribers
36.6K photos
5.83K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Абитуриентларга тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишга рухсат берилди

«2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин», — дейилади ДТМ ахборотида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
✍️Бугун юртимиздаги олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди.

Тошкент шаҳридаги 29 та институт ва университетларга жами 399 415 нафар абитуриентлардан ариза қабул қилинди.

Абитуриентлар орасида энг талабгир йўналиш тиббиёт соҳаси бўлди.

Режага кўра, Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 12 кун давомида ўтказилади.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Онлайн тарзда ташкил этилган сессияда депутатлар Мирзо Улуғбек туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар ҳамда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни тинглашди.

Хусусан сессияда аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, бундай синовли даврда «Темир дафтар»га тушган оилаларга кўмак бериш пировард мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати