Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.4K subscribers
36.6K photos
5.83K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрди.
«Ассалом, соҳил» деб номланган 23 гектарлик мажмуада 22 та 9-16 қаватли уй қурилмоқда. Уларда 3236 хонадон бўлади.
Давлатимиз раҳбари хориж тажрибаси асосида қурилган енгил конструкцияли коттежларни ҳам кўздан кечирди. Бу уйлар арзонлиги, ўн кунда битказилиши билан ажралиб туради, буюртма асосида бир неча хил шаклда қуриб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с домами, строящимися в Яшнабадском районе Ташкента.
В комплексе "Ассалом, сохил" площадью 23 гектара возводятся 22 девяти- и шестнадцатиэтажных дома. В комплексе будет 3236 квартир.
Глава государства также осмотрел коттеджи, построенные с использованием легких конструкций на основе зарубежного опыта. Эти дома отличаются тем, что стоят недорого, могут быть построены за десять дней и в различных модификациях по заказу.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюриб, маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очди.
Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Технопарк в Яшнабадском районе и дал старт производству на заводе бытовых холодильников.
Предприятие стоимостью 51,5 миллиона долларов оснащено по технологии южнокорейской компании "Samsung Electronics". Корейские специалисты были привлечены к монтажу оборудования и запуску проекта.
В беседе с общественными деятелями глава государства коснулся вопросов локализации промышленности.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юрди.
«Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Введен в строй первый этап надземного кольцевого метро Ташкента. Президент Шавкат Мирзиёев сегодня осмотрел результаты строительства и вместе с представителями общественности проехал на поезде.
Протяженность маршрута от станции «Дустлик-2» до станции «Куйлик» составляет 11 километров, на линии построено 7 станций. Линия способна обслуживать 46 тысяч пассажиров в сутки.
На станции «Куйлик» прошла презентация строительства следующих этапов.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Mirzo Ulug'bek yoshlari
Пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек туманидаги 142-сонли ИДУМининг иқтидорли битирувчиси Толибжанова Сарвиноз ўз билими, салоҳияти билан устозлари ва ота-онасини қувонтирди.

У бешта хорижий олий таълим муассасасининг Тошкентдаги филиалларига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширганлиги ҳақида хушхабар олди:

1.International management institute In Central Asia

2.Team university

3.Cambridge International College

4.Yeoju technical institute in Tashkent

5.British management university in Tashkent.

#Maktabimiz faxri
Давлатимиз мустақиллигининг 29 йилллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигида фаолият юритаётган уч нафар фидойи ходимининг меҳнати юксак баҳоланиб, медаллар билан тақдирланишди.

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, жумладан, иқтисодиётни янада ривожлантириш борасида ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, жамият фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун:

Тошкент шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари
Шакиров Хотамбек Анварович - «Содиқ хизматлари учун» медали билан;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Умаров Анвар Хуснутдинович - «Содиқ хизматлари учун» медали билан;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи
Таиров Султон Маъмурович - «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоаси ҳамкасбларни мукофотлар билан муборакбод этади. Муваффақият ва ютуқлар бардавом бўлсин.

🌐 Web-site 🌏 Telegram