Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.
—
На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН “COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИ АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА ЯНГИЛАНДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланиб, жойларга етказилмоқда (қўлланманинг ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ матни билан вазирликнинг расмий сайти орқали танишиш мумкин).
Шу ўрнида ушбу қўлланмани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига кўшимча равишда кардиолог, пульмонолог ва педиатр каби мутахассислар ҳам киритилганини таъкидлаш жоиз.
Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ҳодимлари, жумладан, реаниматологлар ҳам қўлланмани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишди.
Унда акс этган кўрсатмалар, аввало, тез тиббий ёрдам ва умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар ҳамда болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, шунингдек, терапевт, педиатр, пульмонолог, оториноларинголог, кардиолог, неврапотолог, акушер-гинеколог, реабилитация терапевти, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ва ҳамширалар фойдаланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қўлланмада коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатаётган нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам муҳим маълумотлар берилган.
Мазкур янгиланган нашрдаги “COVID-19” тасдиқланган ёки пневмония касаллигига шубҳа қилинган беморни аниқлаш ва даволаш жараёни схемалаштириб, содда шаклда очиб берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

ЭНДИЛИКДА “COVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ МЕЪЁРЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ
Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланди.
Ушбу нашрда акс этган муҳим ўзгаришлар ҳақида вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Олтинчи нашрнинг аввалгиларидан фарқи шуки, ундан коронавируснинг пайдо бўлиши, дунё бўйича тарқалиши каби умумий маълумотлар олиб ташланиб, иш жараёнида ўрганиш ва қўллашга осон бўлиши учун, асосан, даволаш бўйича тиббиёт ходимлари учун аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, шу пайтгача маҳаллий мутахассисларимиз томонидан тўпланган тажрибалар асосида тегишли қўшимчалар ҳам киритилди.
Масалан, коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида қандай тартибда даволаниши аниқ белгилаб берилди.
Бундан ташқари, дунё тажрибасидан келиб чиқиб, касаллик клиник белгиларсиз кечаётган беморлар билан ишлаш бўйича ҳам тиббиёт ходимлари учун алоҳида тавсиялар тақдим этилди.
Беморни даволашда бир қатор таҳлил жадвалларининг берилиши мазкур нашрдаги энг муҳим янгиликлардан бири бўлди, дейиш мумкин.
Жумладан, ўткир респиратор касалликларга эга беморнинг касаллик белгилари бўйича саволномаси келтирилган бўлиб, у орқали касаллик симптомлари билан бир қаторда, беморнинг охирги 14 кунлик фаолияти ва мулоқотлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин бўлади.
Шунингдек, унда ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган, пневмония билан касалланган беморлар аҳволининг оғирлик даражасини аниқ баҳолаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилди.
Бунда пневмониянинг оғирлик даражаси – енгил, ўрта, ўрта оғир ва оғир каби 4 та категорияга бўлинди.
Уларнинг фарқли жиҳатлари аниқлаштирилди. Қўлланма билан танишган мутахассис касалликнинг турли даражасидаги ўпканинг намунавий компьютер тамографик суратлари мисолида беморнинг ҳолатига тез ва аниқ баҳо бера олади.
Яъни енгил даражадаги пневмония аниқланган беморлар бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари назорати остида уй шароитида даволанади, ўрта даражасидаги – махсус саралаш ва тақсимлаш марказларига, ўрта оғир ва оғир даражасидаги беморлар эса махсус ихтисослашган тиббиёт муассасаларига йўналтирилади. Шу орқали беморга ёрдам кўрсатиш жараёни тезлаштирилишига эришилади.
Бундан ташқари, қўлланмада беморнинг ҳолати, яъни унинг тана ҳарорати, сатурацияси, нафас олиш ва юрак уриш сони, артериал қон босими, КТ-таҳлили каби қатор кўрсаткичлар орқали динамикасини баҳолаш тизими жорий қилиш кўрсатиб берилди.
Бу орқали эса беморнинг аҳволи ижобий ёки салбий томонга ўзгараётгани ҳақида яхлит таҳлилга эга бўлиш имконияти яратилди.

“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРЛАРИМИЗ ИҚЛИМГА МОС ҲИМОЯ КИЙИМЛАРИГА ЎТАДИ
“COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида беморни парвариш қилиш, уни даволаш жараёнида амал қилиш лозим бўлган шахсий ҳимоя қоидалари ҳақида ҳам маълумот берилган.
Унга кўра, эндиликда дунё тажрибаси ва маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳаво ўтказмайдиган ҳимоя комбинезони ўрнига ҳозирги иқлим шароитига мос тиббий ҳимоя кийимларидан фойдаланишга ўтилади.
Бу тўхтамга халқаро тажриба, шифокорларнинг фикри ва уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш масалаларини тўла инобатга олган ҳолда келинди. Аммо тиббиёт ходимлари қўлқоп, қалпоқча, N-95 респиратор ниқоби, хавфсизлик кўзойнаги ва юз учун тўсиқлар билан доимий ҳимояланиши шарт.
Таъкидлаш жоизки, даволаш муассасаларида хавф юқори бўлган реанимация ва интенсив терапия бўлимларида тиббиёт ходимлари юқорида келтирилган ҳимоя воситалари билан бирга олдинги комбинезонлардан доимий тартибда фойдаланади.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”НИ ДАВОЛАШДА ҚАНДАЙ ДОРИ-ДАРМОНЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ?
Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.
Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:
💊Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:
Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).
💊Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:
Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;
💊“COVID-19”нинг енгил шаклида:
Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).
💊“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:
Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).
💊“COVID-19”нинг оғир шаклида:
Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;

Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар
💊Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.
💊Сепсис ва сепсик шокда:
Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.
💊ЭСЛАТМА!
Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.
❌ДИҚҚАТ!
Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.
#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.
#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим
—
Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
#Олий_таълим
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказилиши юзасидан расмий баёнот берди
Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати маълум қилди.
"Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.
Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бу борада расман шуни маълум қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан «шундай бўлади» қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.
Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз", дейилади расмий баёнотда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Оператив штаб ичидан репортаж
🔹«Сотув учун эмас»: Президентимиз томонидан тақдим этилаётган бепул дорилар мажмуаси ҳақида
🔹СOVID-19 билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича янги меъёрлар татбиқ этилади
〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Беҳзод Мусаев — Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси билан суҳбат
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
🔹«Темир дафтар» нима?
🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?
🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?
🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?
Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг
ўн олтинчи сессияси онлай тарзда ўтказилди
Сессияда депутатлар коронавирус пандемияси, глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижалар тўрисида туман ҳокими ҳисоботини тингладилар. Шунингдек, 2020 йил II-чоракда Мирзо Улуғбек туманида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, инвестициялар жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш борасида кўрилаётган чоралар ва инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳам депутатларга муълумот берилди.
Кун тартибидаги яна ир масала Мирзо Улуғбек туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йил 1 ярим йиллиги фаолияти ҳамда дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини қатьий назоратга олиниш ҳолати тўғрисида туман прокурори ҳисоботи ҳам тингланди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан 2020 йил II-чоракда туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи маълумот берди.
Сессия давомида Мирзо Улуғбек туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил II-чорак даромадлар ва харажатлар ижроси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2020 йил II-чорагида фаолияти ҳамда аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлар самарадорлиги, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 2020 йил I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган иш фаолиятлари ва фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан 2020 йил I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ҳамда туман маъмурий суди томонидан 2020 йил I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Сессия карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда масофавий "online" тарзда ўтказилди.
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Forwarded from Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
📢Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари!
Жорий йилнинг 22 июль кунидан бошлаб COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлик аломатларини ўзида сезаётган фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш ва уларга яқиндан ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг бошқа тоифадаги беморлар билан мулоқотини қисқартириш мақсадида “МАХСУС ПОЛИКЛИНИКАЛАР” ўз фаолиятини бошлади.
Хусусан Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси учун А.Югнакий мавзеси, 15 а уй манзилидаги 1-сон фтизиатрия диспансери биносида, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларга маслахат бериш, уларни диагностика қилиш бўйича малакали тиббий хизмат кўрсатилишини маълум қилади.
Ушбу махсус поликлиникага қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин бўлади:
24 соат фаолият кўрсатади 71 207-49-07
кундузи соат 9:00дан 18:00га қадар 71 207-49-06
кундузи соат 9:00дан 18:00га қадар 71 208-75-35.
🌏Facebook 🌏Telegram