Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
9.98K subscribers
41.2K photos
6.59K videos
73 files
15.4K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Ҳар бир маҳалла марказига компьютер жиҳозлари топширилди

Маҳалла – тарбия ўчоғи, эзгулик бешиги, урф-одатлар, анъана ва қадриятлар эъзозланадиган улуғ даргоҳ ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутадиган қутлуғ маскандир.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги туман ҳудудидаги маҳаллаларни моддий техник базасини яхшилаш, уларнинг иш фаолиятидаги унумдорлигини ошириш мақсадида компьютерлар жамланмаси ва принтер ускуналарини билан бойитди.

Бугун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳар бир маҳаллага алоҳида компьютер ускуналари топширилди.

Ўйлаймизки маҳалла марказида фойдаланиладиган ушбу жиҳозлар нафақат маҳаллани, жамиятимиз равнақи ва фуқароларимизга хизмат қилади.

🌏Facebook 🌏Telegram
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади. 🌏Facebook 🌏Telegram
#KarantingaRioyaQiling

Бугунги коронавирус пандемияси инсон саломатлигига жиддий хавф солаётгани барчангизга маълум. Карантин талабларини бажариш, ушбу пандемияга қарши курашнинг энг асосий йўлидир.

Мирзо Улуғбек туман 3-Ички ишлар бўлими «Авайхон» маҳалласи ҳудудидаги кичик турдаги бозорчада йўриқнома ўтказди. Унда асосий мақсад фуқароларимизнинг карантин талабларини бажариши ва бозорчага кириш қисмида назорат ўрнатишдан иборатдир. 🌏Facebook 🌏Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссияси ИЗОҲИ

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️Масалалар
:

1. 2020 йилнинг 10 июлига келиб, Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими катта босимга дуч келди. Мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари қуввати янги COVID-19 га чалинган беморларни қабул қилиш учун етарли эмас.

2. Айни вазиятда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун COVID-19 билан зарарланганлар сонини қисқартириш ҳамда касалланиш занжирини ҳеч бўлмаганда бир ойга узиш ва тизимни қайта тиклаш ҳаётий заруриятдир.

3. Қатъий карантин чораларини қўлламаслик — коронавирусга чалинганларни стационар даволаш учун касалхоналарда жой қолмаслиги ва улар билан ишлаш учун шифокор ва тиббий ходимларни етишмаслигига олиб келади.

4. Бошқа касалликлардан содир бўладиган эҳтимолий ўлим ҳолатларини ҳисоблашнинг имкони бўлмайди, сабаби барча тиббиёт ходимлари ва ётоқ ўринлари COVID-19 беморлари билан банд бўлади.

5. COVID-19 билан касалланган шифокорлар сони кўпаймоқда. Кўпчилик карантинда бўлгани сабабли ходимлар етишмовчилиги юзага келган. Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган психологик босим энг юқори нуқтага етди.

6. Расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этмоқда. Ҳақиқий ҳолат бошқа мамлакатлардаги каби бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин. Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилишмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ.

〰️〰️〰️〰️

❗️Ечим:

1. Тиббиёт муассасаларининг фаолиятини енгиллаштириш учун беморларни уйда даволаш ва карантинни уйда ўтказиш бўйича баённома қабул қилинди.

2. Карантин марказига қўпроқ фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг карантинда бўлиш муддатини камайтириш имконини берувчи янги қисқа муддатли карантинда сақлаш протоколи қабул қилинди.

3. 20 кунлик танаффус — соғлиқни сақлаш муассасалари, шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган босимни юмшатиш ва август ойида мамлакат иқтисодиётини тиклашда давом этиш учун зарур.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, жароҳат олганларга саломатлик тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину в связи с масштабными наводнениями в южных и восточных провинциях страны, приведшими к многочисленным человеческим жертвам и значительным разрушениям.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фанлар академияси Математика институти

Обновляющийся Узбекистан: Институт математики Академии наук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан, 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилган. Жумладан:

🚌 10 июль санасидан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади;

🚊 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади;

🛩 Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади;

🚧 Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

🚂🚌 Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

🛫 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади;

🚕 йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

✔️йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

✔️ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

✔️фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

✔️фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Туманда дезинфекция ишлари давом этмоқда

♻️ Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Мирзо Улуғбек туманидаги бир қатор умумий фойдаланиладиган объектлар, маҳалла кўчалари ва кўп қаватли уйлар кириш қисмларида туман ҳокими топшириғига асосан, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бугун “Гулсанам” ва “Катта Қорасув” маҳаллалари ҳудудидаги кўчалар ва кўп қаватли уйлар кириш қисмларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

🌏Facebook 🌏Telegram