Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.6K subscribers
37.5K photos
5.99K videos
70 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

👓 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарори, карантин чораларини кучайтириш бўйича брифинг. Жонли эфир

👉🏻 https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/

👉🏻 https://youtu.be/bHfcT4co3ig
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KarantingaRioyaQiling

Бугунги коронавирус пандемияси инсон саломатлигига жиддий хавф солаётгани барчангизга маълум. Карантин талабларини бажариш, ҳудудларнинг санитар ҳолатини ўрганиш мақсадида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилган.

🎥Қуйидаги лавҳамизда ишчи гуруҳ фаолияти билан танишамиз...

🌏Facebook 🌏Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KarantingaRioyaQiling

Ҳафтанинг Чоршанба куни Мирзо Улуғбек туманидаги «Наврўз деҳқон бозори» ва туман ҳудудида жойлашган (Қорасув 6, Қорасув 1, Бўз ва Яланғоч бозори) кичик турдаги бозорчаларда дезинфекция ишлари олиб борилади.

🎥Қуйидаги лавҳамизда бозор ҳудудидаги дезинфекция ишлари акс эттирилган...

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?

🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?

Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?

Албатта,
ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?

Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?

Йўқ, таъсир этмайди.
Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР, ДАВОЛАНГАНЛАР ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ РЕКОРД НАТИЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 8 июль куни мамлакатимизда 422 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 295 нафари карантин муассасаларида, 127 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Борича гапирамиз...

Мирзо Улуғбек тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган “Камолот” маҳалласидаги ободонлаштириш ва санитар ҳолат билан танишдик. Маҳаллани кезар эканмиз, синиб тушган дарахт шохлари ва аҳоли томонидан исталган жойга ташланган чиқинди қолдиқларига гувоҳ бўлдик.
Ушбу масалалар бўйича маҳалла раисига янги тайинланган ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосарга тегишли муддат ичида муаммоларни ҳал этиш ва санитар ҳолатни яхшилаш кўрсатмаси берилган эди. Бугун ушбу маҳаллада ободолнлаштириш ишлари бошланди.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати маҳаллалардаги ободонлаштириш ва санитар ҳолатларни ўрганишда давом этади...
🌏Facebook 🌏Telegram