Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.2K subscribers
36.6K photos
5.84K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

2-Савол. Коронавирус вакцинасини АҚШликлар, хитойликлар, россияликлар топганлиги ҳақида эшитяпмиз. Испанияликлар даволаш усулини топишди деган маълумотлар чиқяпти. Булар қанчалик ҳақиқат эканлигига изоҳ берсангиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

4-Савол. Коронавирус касаллигига чалинган одам – инфекция манбаи, соғайиб чиққанидан кейин вирус ташувчиси бўлиб қолиши мумкинми?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади🌤.
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҲАМ 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2600 НАФАРДАН ОШДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда.

Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.
3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Times.uz
⚡️(+9) — 2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Hudud Inform
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Аэропортларни модернизация қилиш, “Uzbekistan Airways”ни хорижий компания бошқарувига бериш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш, шунингдек, ички автомобиль йўлларни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы транспортной отрасли.
Указано на необходимость модернизации аэропортов, передачи “Uzbekistan Airways” в управление зарубежной компании.
Даны поручения по оптимизации непрофильных предприятий в составе АО “Узбекистон темир йўллари”, обновлению парка вагонов, локомотивов, а также реконструкции внутренних автомобильных дорог.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

⚠️ Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚠️Бугун касаллиги тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
Мурожаатлар электрон тарзда қабул қилинмоқда!

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 22 мартдаги 55-Ф-сонли фармойиши ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг 2020 йил 24 мартдаги 19-Ф-сонли фармойишига асосан барча юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари 🌎[email protected] электрон манзили орқали қабул қилинади.

***
Обращения будут принимать электронно

На основании распоряжения хокима города Ташкента #55-Ф от 22 марта 2020 года и распоряжения хокима Мирзо Улугбекского района #19-Ф от 24 марта 2020 года обращения будут приниматься по электронному адресу 🌎[email protected]

✍️Пресс-служба
Хокимията Мирзо Улугбекского района.
🔺 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉26 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.
❗️Мирзо Улуғбек туманидаги Саёҳат кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади

Бугун Мирзо Улуғбек туманида аҳоли турмуш кечириш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик, тор кўчаларнинг таъмирланиб фойдаланишга топширилаётгани ҳам маҳаллаларимиз обод бўлишига замин яратмоқда.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Саёҳат кўчаси ҳам намунали кўча лойиҳалари доирасида реконструкция қилинади.
Бугун ушбу кўчада таъмирлаш ишлари бошланди. Шу сабабли Саёҳат кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***
❗️По улице Саёхат Мирзо Улугбекского района будет временно ограничено движение транспорта

Сейчас в Мирзо Улугбекском районе реализуется ряд работ, направленных на улучшение качества жизни населения. В частности, в рамках проекта «Намунали куча – Образцовая улица» ремонт дорог на внутренних улицах, проездах района тоже служит базой для благоустройства наших махаллей.
Улица Саёхат Мирзо Улугбеского района тоже будет реконструирована в рамках проекта «Образцовая улица».
Сегодня на улице начаты ремонтные работ, в связи с чем, по улице Саёхат будет временно ограничено транспортное движение.
Приносим извинения за доставленные неудобства!

✍️Пресс-служба хокимията
Мирзо Улугбекского
района
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Қоғоз пуллар — инфекция ташувчиси бўлиши мумкин. Пластик карта орқали тўлов қилинг!

〰️〰️〰️〰️

💵 Бумажные денежные купюры могут быть разносчиком инфекции. Платите картой!

Анимация: Стопкоронавирус рф

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники