Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.6K subscribers
37.5K photos
5.99K videos
70 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Йиғилишда кино санъатимиз ва адабиётимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.

Буюк саркарда ва давлат арбобларимиз, улуғ алломалар, маданият намояндаларимиз ҳақида тарихий фильмлар яратилмоқда.

Қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди. 2021 йилдан буён ҳар йили жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан юзлаб кино ижодкорлар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Замонавий адабиётимизни ривожлантириш мақсадида пойтахтимизда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг муҳташам биноси барпо этилди, янги ижод уйлари қурилди. Самарали ижод қилаётган адиблар имтиёзли асосда янги уй-жойлар билан таъминланди.

Ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Зомин семинари қайта тикланди.

100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари”, 30 жилддан иборат “Мустақиллик даври навоийшунослиги”, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари”, “Мард аскарга совға” сингари адабий мажмуалар нашр этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🔥Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Агар хонадонингизда табиий газ йиғилиб қолса, зудлик билан қуйидагиларни амалга оширишингиз зарур:

- ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш;
- электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса ўчирмаслик;
- газ жўмракларини беркитиш;
- беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш кабилардир.

🔥Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Бундай вазиятда жамиятимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни кучайтириш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Президент зиёлиларимизни тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашда янада фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄Янги йил дастурхони “Наврўз деҳқон бозор”идан бошланади

Бозор маъмурияти томонидан ташкил этилган “Янги йил ярмаркалари”да арзон ва сифатли бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган. Байромона кайфиятдаги ҳаридорлар ва сотувчиларни қуйидаги лавҳамизда кузатишингиз мумкин бўлади.

***
🎄Новогодний стол начинается с «Наврўз деҳқон бозор».

Дешёвые и качественные основные продукты питания присутствовали на организованных администрацией рынка «Новогодних ярмарках». Посмотреть на покупателей и продавцов в праздничном настроении можно в нашем видео ниже.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади.

Келгуси йили Тошкентда жаҳон креатив иқтисодиётига бағишланган конференция, Нукусда эса “Орол маданияти” халқаро илмий анжумани ўтказилади.

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича алоҳида қонун қабул қилиш ҳам кун тартибидаги долзарб масала.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилинишини эълон қилди.

Инновацион технологиялар асосида Тарих музейи ҳамда Санъат музейининг замонавий янги бинолари барпо этилади, Темурийлар тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозицияси янгиланади, Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи капитал таъмирланади.

Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолияти йўлга қўйилади. Бугунги кунга қадар хорижий реставраторлар билан бирга 238 та маданий бойлик реставрация қилинди.

Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифалари ҳам консервация ва реставрация қилинади.

18 та археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади. Шунингдек, Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланади, “Буюк ипак йўли” музейи барпо этилади ва Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.

Алломаларимизнинг ёшлиги ҳақида китоблар ёзиш, ёзганда ҳам болаларбоп қилиб ёзиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бу ишларни рағбатлантириш, янги босқичга кўтариш учун келгуси йили мамлакатимизда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Президентимиз таржимонликдек масъулиятли меҳнатни муносиб рағбатлантириш учун улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этишни таклиф этди.

Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларимизнинг севимли масканига айлантирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари кўплаб хорижий давлатларда меценатлик ҳаракати кенг ёйилганини қайд этиб, бизнинг ҳаётимизга ҳам кириб келаётганини олқишлади.

2017 йилда ташкил этилган 70 га яқин “Дўстлар клуби” томонидан маданият муассасаларига 85 миллиард сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилган.

Президент маданият ва санъатимизнинг садоқатли дўстлари бўлган ушбу ташкилотларга, уларнинг меҳнат жамоаларига ташаккур билдирди.

Энди бу тажрибани доимий ишлайдиган тизимга айлантириш зарурлиги қайд этилди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари маданият ва санъат вакиллари, ижодкорлар билан мулоқот қилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Республиканского совета по духовности и просветительству.

#Mirziyoyev #yigilish #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter