Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.2K subscribers
36.6K photos
5.84K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
🏅 Тошкентдаги тадбиркорларга "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони топширилди

20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев 20 август давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларга бўлган юксак ҳурмати ва ишончи, ишбилармон кишиларнинг ташаббуслари ва меҳнатлари қадри ҳамда ҳурмати намунаси сифатида Тадбиркорлар куни сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб, тадбиркор ва ишбилармонларни ушбу сана билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 августдаги қарори билан "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилганлигини қайд этди.

Тадбирда ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилган бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотлари топширилди.

Шунингдек, яна қатор тадбиркорлар турли соҳаларни ривожлантиришга янги иш ўринларини яратиб, аҳолини иш билан таъминлашга қўшаётган ҳиссаси учун Тошкент шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sultoniya mahalla Fuqorolar Yig'ini Yangi Binosi Ochilishi Hamda Mustaqilligimizning 31 Yilligi Munosabati Bilan Yangi O'zbekistonda "EL aziz inson aziz"
"O'zbekiston umumiy uyimiz"


Madaniy ma'rifiy tadbiri bo'lib o'tdi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar Mirzo Ulug‘bek tumanida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кураш - минг йиллар давомида халқимизнинг мардлиги, жасурлиги ва ҳалоллиги тимсоли сифатида эъзозлаб келинади.

Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек марказий истироҳат боғида яна бир катта кураш байрами!
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур!” шиори остида туман прокурори соврини учун ўтказилган очиқ турнирда ёш курашчи ўғил-қизлардан тортиб юртимизнинг энг кучли ва номдор полвонлари хусусан, баҳсларда 2011-2012 йилларда туғилган болалар (33 кг) ва қизлар (36 кг), 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар (46 кг, 60 кг) ҳамда катталар (66 кг, 81 кг, +90 кг) ғолиблик учун гиламга тушишди.

Тадбир якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#ЭЪЛОН
❗️ Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси диққатига!

"Xududgaz Poytaxt" Ду-1020 мм газ қувурини дастур асосида таъмирлаш ишлари олиб бораётганлиги сабабли, ТЦ-1 қозонхонасида соат 10:00 дан 19:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Шу сабабли Мирзо Улуғбек туманида Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Тамарахоним тор кўчаси, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли,Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Озодлик кўчалари, Ялонғоч, Бўз-1 даҳалари, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудуди иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

"Veolia Energy Tashkent" MChJ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mahallalar o‘rtasida "Zakovat" turnirida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi

zakovatklubi.uz rasmiy sayti orqali ro‘yxatdan o‘tish tartibi haqida ushbu videoda batafsil tanishishingiz mumkin.

Turnir sentabr oyida boshlanib, jamoalar 5 bosqichda (mahalla, sektor, tuman, hudud va respublika) bellashadi. Turnirning finali dekabr oyida bo‘lib o‘tadi.

Turnir g‘oliblari quyidagi miqdorda mukofotlanadi:

🥇1-o‘rin - 100 mln so‘m;
🥈2-o‘rin - 60 mln so‘m;
🥉3-o‘rin - 40 mln so‘m.

❗️Eslatma: Turnirda 16 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan aholi vakillari ishtirok etishi mumkin.

Ro‘yxatdan o‘tgach, sizni jamoaga biriktirishi uchun mahallangizdagi yoshlar yetakchisi bilan bog‘laning!

@beshtashabbus_uz 👈
Умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Инвестиция дастури доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Мирзо Улуғбек тумани, Турон маҳалласида жойлашган 71А-сон ҳамда Хабиб Абдуллаев маҳалласида жойлашган Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари туман ҳокими ўринбосари Б.Назаров ва туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Икрамов томонидан ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
✍️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан иккинчи учрашувининг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан лингвистик таҳлили

📌Президент нутқининг лингвистик таҳлил натижаларига кўра давлат раҳбари ўз нутқида жами 3 445 та сўздан фойдаланган.

📌Шавкат Мирзиёевнинг томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар "тадбиркор” сўзи 86 марта, "бизнес" сўзи 43 марта, "солиқ" сўзи 40 марта ва "банк" ва у билан боғлиқ сўзлар 21 марта айтилган.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

https://t.iss.one/hudud_inform
#МирзоУлуғбек_тумани
#Ободонлаштириш

А.Темур МФЙ Осиётранс кўчасида туман Оқувасув тармоқлари бўлими томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борпилмоқда. Хусусан, ушбу жараёнларда тармоқ янгидан таъмирланаяпти ва аҳолига бир қанча қулайликлар яратилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Тошкент шахар прокурори У.Б.Қосимовнинг топшириғига кўра, Ишчи гурух ҳамда бўлим прокурори О.Бозоров томонидан М.Улуғбек туманидаги қурилиш ҳудудларида ўсимлик дунёси, кўп йиллик дарахтларни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш ҳолатларини олдини олиш бўйича белгиланган чоралари ўрганилиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
#ЭЪЛОН

❗️ Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси диққатига!

Юнус Обод туманида иссиқлик тармоғида юзага келган авария сабабли, Мирзо Улугбек туманида Ц-2 мавзесида жойлашган 18та куп каватли уйларда 2022 йил 23 август куни соат 18:00 гача иссиқ сув вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига махсус техника ҳамда авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, аҳоли хонадонлари ва таълим муассаларида иссиқ сув қайта тикланади.