Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.7K subscribers
36.9K photos
5.89K videos
70 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Магнит бўронидан кимлар кўпроқ ҳимояланиши керак? Мутахассис тавсиялари

Қуёшда кучли чақнаш юз бериши натижасида 19-21 июл кунлари ерда магнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда. Бундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этади? ССВ матбуот хизмати шу савол билан вазирлик бош неврологи Ёқутхон Мажидовага мурожаат қилди.

👉 https://kun.uz/11747344

Kun.uz расмий канали
📊 Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага кам.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 7 314 та
🔸Андижон вилояти – 8 999 та
🔸Бухоро вилояти – 6 531 та
🔸Жиззах вилояти – 4 148 та
🔸Қашқадарё вилояти – 10 798 та
🔸Навоий вилояти – 3 039 та
🔸Наманган вилояти – 7 054 та
🔸Самарқанд вилояти – 11 513 та
🔸Сурхондарё вилояти – 9 573 та
🔸Сирдарё вилояти – 2 744 та
🔸Тошкент вилояти – 9 040 та
🔸Фарғона вилояти – 10 792 та
🔸Хоразм вилояти – 8 074 та
🔸Тошкент шаҳри – 9 315 та

👇
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
📍📍📍MIRZO ULUG'BEK TUMANINING BA'ZI JOYLARIDA GAZ TA’MINOTI VAQTINCHA TO’XTATILADI

Mirzo Ulug'bek tumanida joylashgan 58-Harbiy shaharchada õrta bosimli D-108 mmli gaz quvurini xavfsiz joyga kõchirish ishlari olib borilishi munosabati bilan 2022-yil 20-iyul kuni soat 10:00 dan 17:00 gacha ushbu manzildagi 89 ta yerli aholi xonadonlarda gaz ta’minoti vaqtinchalik to’xtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.


Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари амалда:

Мирзо Улуғбек туманида жорий йилнинг 18-20 июль кунларида туман ФХДЁга никоҳдан ўтишга ариза билан мурожаат қилган ёш никоҳланувчиларнинг 25 нафар жуфтликларига ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш юзасидан навбатдаги ўқув семинари ташкил қилинди.

Ўқув семинарида ёш никоҳланувчиларга малакали мутахассислар, туман имом хатиби, туман отинойиси, туман тиббиёт бирлашмаси етук шифокорлари , ҳуқуқшунос ва психологлар томонидан мукаммал тушунчалар берилди.

Ёш оила мактаби машғулотлари якунида уларга мазкур ўқув курсини тугатганликлари тўғрисида сертификатлар тақдим этилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Мирзо Улуғбек туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Ш.Шарипов томонидан туман мактабгача таьлим бўлими тасарруфидаги 69-сонли давлат мактабгача таьлим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борилиши зарурати ўрганилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#МирзоУлуғбек_тумани
#Ободонлаштириш

Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан, тумандаги марказий ва тор кўчаларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бир қатор кўчалардаги кўрсаткичлар тартибга келтирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг ва ҳудудимиз тозалигига ўз хиссангизни қўшинг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#МирзоУлуғбек_тумани
#Ободонлаштириш

Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан, Шукур Бурхонов МФЙ кўчалари аҳлатлардан тозаланиб, тартибга келтирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг ва ҳудудимиз тозалигига ўз хиссангизни қўшинг!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube