Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.7K subscribers
36.5K photos
5.8K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Vaqtincha ichimlik suvi ta'minoti to‘xtatiladi!

2022-2023-yil kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko’rish dasturi asosida
Mirzo Ulug’bek tumani Ahmad Yugnakiy mavzesi 19, 45 va 48-uy oldida (d-300 mm bo’lgan 3 dona) ichimlik suvi tarmog’i yopqichini almashtirish ishlari olib boriladi. Shu munpsabat bilan quyida keltirilgan manzillarda 2022-yil 18-iyul kuni soat 10:00 dan 19-iyul soat 10:00 ga qadar vaqtincha suv ta’minoti to’xtatiladi.
 
📍A.Yugnakiy mavzesi
Ko'p qavatli uylar 42ta;
Maktablar 3ta;
Bolalar bog'chalari 2ta;
Tez tibbiy yordam bo'limi;
"Medi Max" klinikasi;
Tuberkulyoz dispanseri;
Dasaf;
Lokal qozonxonalar 5ta;
*lokal qozonxona suv ta'minoti to'xtatilganda issiqlik ta'minoti xam to'xtaydi.

Yuzaga kelgan noqulayliklar uchun Mirzo Ulug’bek tumani suv tarmoqlari bo’limi uzr so‘raydi.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek  
​​Эҳтиёт бўлинг, жазирама! Ундан қандай ҳимояланишни биласизми?

Қуёш нури инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Айниқса, инфрақизил нурлар танада қон айланишини яхшилаб, организмдаги барча ҳаётий жараёнларни фаоллаштиради.

Бироқ қуёшдан келадиган иссиқлик ҳар доим ҳам инсон танасига фойдали таъсир этавермайди. Хусусан, ёзнинг жазирама кунларида офтоб уришидан эҳтиёт бўлиш лозим.

Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевага айни шу савол билан мурожаат қилди.

— Маълумки, юртимиз иқлими кескин континентал бўлиб, ёзи иссиқ, қиши эса ўта совуқ, — дейди мутахассис. — Қолаверса, қуруқ ҳаво ва намликнинг минимал даражаси ҳам ўлкамизга хос экани билан аҳамиятли.

Бироқ сўнгги йилларда мамлакатимизда ёз фаслида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво кўпроқ иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Албатта, бундай жазирама кексалар, сурункали касалликлар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар учун хавфли. Шу сабабли бундай пайтда бир неча тавсияларга амал қилиш лозим.

Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак.

Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади.

❗️Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.

Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

Қолаверса, жазирама пайти имкон қадар тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ. Бу эса тананинг ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

‼️Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши натижасида юзага келади. Жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиш, кўришнинг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди.

Оғир ҳолатларда эса алаҳсираш бошланади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин.

Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак.

Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсон шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Mirzo_Ulugbek
#Mahallabay

Hududlarda yangidan barpo etilayotgan bino va inshootlar sektor rahbarlari nazoratida

Bugungi kunimizning asosiy mavzularidan biriga aylangan bunyodkorlik ishlari Mirzo Ulug‘bek tumanida ham amalga oshirilmoqda.

Xususan, mazkur tumanning Bo‘z MFYda bolalar sport maydonchalari, workoutlar qad rostlamoqda.

Ushbu amalga oshirilayotgan islohotlarni o‘rganish hamda hokim yordamchilarining ish faoliyati bilan tanishish maqsadida Toshkent shahar 4-sektor rahbari Y. Nasimdjanov mazkur mahallada nazorat tadbirlari olib bordi.

Shuningdek, mahalladagi kam ta‘minlangan ehtiyojmand oilalar holidan xabar olinib, ularning murojaatlari tinglandi.

Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi axborot xizmati

➡️kanalga ulanish👇
https://t.iss.one/soliq_toshkent
16 июль куни ДСҚ бўлим бошлиғи Х.Ходжиматов томонидан Мирзо Улуғбек туманида 1-ярим йиллик якуни натижалари билан ҳоким ёрдамчилари фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, ижро интизоми танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, амалга оширилган ишлар, ишга тушган лойиҳалар билан жойига чиқиб танишилди.

Хусусан, Авайхон МФЙда уй ертўласида шу уйда яшовчи аҳоли томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи, гўзаллик салони ва химчистка, Шахрисабз МФЙдаги аутизм касали мавжуд болалар учун маҳсус боғча фаолияти, Оққўрғон, Дархон ва Ш.Бурхонов МФЙларда иш бошлаган ЯНГИ ТАДБИРКОРЛАР билан суҳбатлашиб, муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Қувонарлиси шуки, оддий аҳоли "маҳаллабай" ташкил этилган тизимга, яратилган имкониятларга ишончи уйғонган, тадбиркорлик иштиёқи пайдо бўла бошлаган.

Ҳоким ёрдамчиларига ушбу тумандаги мавжуд имкониятлар тўғрисида қўшимча маслаҳатлар берилди.