Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Мирзо Улуғбек тумани Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган ёлғиз кекса ёшдаги аёл билан боғлиқ видеотасвирлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича маълумот бериб ўтамиз. (Фуқаро манзили ва исм фамилиясини ошкор этмаслигимизни билдирди).
Ҳақиқатдан ёлғиз яшаётган кекса ёшдаги фуқаро бугунги кунда туман ҳокимлиги ва маҳалла кўмагида шифохонага ётқизилди. Ёлғиз яшаётганлиги сабабли уй таъмири ёки тартиби бузилган. Шу сабабли бугунги кунда уйни таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда кекса ёшдаги ёлғиз яшаётган фуқароларимизга кўмак беришимиз, уларни ёлғизлатиб қўймаслигимиз лозим. Шундай экан ижтимоий тармоқларга видеоролик жойламасдан туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ҳам билдиришларини сўраб қоламиз.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube

✅Пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
❇️Куни кеча тумандаги 210-сонли умумтаълим мактабида "Ёз — ўтмоқда соз" шиори остида ўқувчилар ўртасида югуриш буйича марафон уюштирилди. Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.
Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:
1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:
- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;
- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;
- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.
2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.
3. Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.
4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:
– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;
– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари тармоқ корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлаш кераклигини таъкидлади. Энергияни тежаш ва маҳаллийлаштириш орқали таннархни 6 фоизгача камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
—
Президент ознакомился с презентацией об основных показателях и запланированных проектах в химической промышленности.
Глава государства отметил необходимость системной работы по повышению эффективности и трансформации предприятий отрасли. Указано на возможность снижения себестоимости до 6 процентов за счет энергосбережения и локализации.
Даны поручения по ускорению приватизации предприятий акционерного общества "Узкимёсаноат".
#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #kimyosanoati
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

✅Бугун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
❇️Жумладан, унда Тошкент шаҳар прокурори топшириғига кўра, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой тумани халқ таълими бўлимлари фаолияти ўрганилиб, танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йиғилишни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатов очди ва олиб борди.
👉Тадбирда мазкур туманларда эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳақида сўз юритилди. Келгусида ушбу туманларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда фаолиятни янада яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.