Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.8K subscribers
36.9K photos
5.89K videos
70 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Фавқулодда вазият содир бўлганда ҳаракат қилиш, оқибатларини бартараф этиш ва эвакуация ишларини ташкил этиш борасида ҳаракатлар фотосуратларда. Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇 Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 28-апрельдаги "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари куч ва воситаларининг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқни ташкил этиш тўғрисида"ги 2-сон буйруғига асосан ташкил этилган ушбу машғулот жараёнлари юқоридаги лавҳамизда кузатишингиз мумкин.

Машғулот жараёнларида Тошкент шаҳар ФВБ ҳамда Мирзо Улуғбек туман ФВБ, Тошкент шаҳар прокуратураси ва ИИБ, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ва Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ва барча тумандаги коммунал ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир якунида фавқулодда вазият содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича барча ташкилотлар ҳаракати раҳбарлар томонидан баҳоланди ва тегишли топшириқлар берилди.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
❗️Ҳукумат қарори (312-сон, 07.06.2022 й.) билан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉“Ёшлар дафтари”
— ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа турдаги қўллаб—қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш тизими.
👉Низомга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамогидан маҳрум бўлган;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлигига, мулкига зарар етган;
“Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
#MirzoUlugbek_tumani
#Yozgi_tatil

Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani xalq ta'limi bo'limi tasarrufidagi 279-sonli umumta'lim maktabida "Yoz 2022" shiori ostida "Quyoshcha" nomli sog'lomlashtirish maydonchasi tashkil etilgan. Unda tugarak a`zolari o`zlari qiziqqan yo`nalish bo`yicha muntazam shug`ullanib kelishmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари У.Мамаражабов, Мирзо Улуғбек туман прокурори А.Пулатовлар тумандаги нон ишлаб чиқарувчи “Аz-Ruxdil savdo” МЧЖ фаолиятини ўрганиб, мавжуд муаммолар ҳамда қолипли нон маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳоли ҳамда ижтимоий обьектларга дарҳол етказиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар беришди.
Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари У.Мамаражабов, Мирзо Улуғбек туман прокурори А.Пулатов, туман Халқ қабулхонаси раҳбари О.Пахриддинов, ва бошқа масъуллар билан 2-сектор ҳудудидаги “Азамат”маҳалласида қабул ўтказиб фуқаролар билан мулоқот қилишди.
Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўз мурожаатларини йўллашди. Қабул жараёнида фуқаролар муаммо ва таклифлари эшитилиб, масалаларнинг ечими юзасидан маъсулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.