Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.6K subscribers
37.8K photos
6.01K videos
71 files
14.4K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда

‼️ Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.

Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганлигини маълум қиламиз:

● юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;

● байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

● мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).

⚠️ Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official @Hokimiyat_MirzoUlugbek
Вақтинча иссиқлик таъминоти тўхтатилади!

Мирзо Улуғбек туман "Тошиссиққуввати" ДУКнинг хабарига кўра Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида иссиқлик қувури бошқа манзилга кўчирилади. Шу муносабат билан бугун 2021 йил 20 декабрь куни соат 9:20 дан бошлаб 17:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда вақтинча иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тармоқдан узилади.

📍Яланғоч мавзеси
Кўп қаватли уйлар - 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68 ва 69 уй.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Янги йил байрами муносабати билан Дўстлик метро бекатидан Янги Ўзбекистон боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.

Қатновлар соат 08:00 дан 22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаркатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.

Ҳурматли Юртдошлар! Кириб келаётган Янги 2022 йил барчангизга муборак бўлсин! @tshtxuz @Hokimiyat_MirzoUlugbek
🔹 Бугун Congress Hall'да икки кунлик Тошкент ёшлар форуми-2021 старт олди.

📺 Тафсилотлар билан видеолавҳамизда қисқа фурсат ичида бўлишамиз.

***

🔹 Сегодня в столичном Congress Hall стартовал Ташкентский Молодежный Форум-2021, который продлится два дня.

📺 Подробности — в ближайшее время в нашем видеоматериале.

#yoshlarforumi2021
#toshkentyoshlari2021
#toshkent_yoshlarni_sevadi

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
“Hokim yordamchisi” lavozimiga tavsiya etilgan nomzodlar uchun o‘quv seminarlari boshlandi

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘alchilikni qisqartirish vazirligining 2021 yil 16 dekabrdagi topshirig‘iga muvofiq Mirzo Ulug‘bek tumanida “Hokim yordamchisi” lavozimiga tavsiya etilgan nomzodlar uchun bugun tumanimizdagi “Inter House” akademik litseyda o‘quv amaliy mashg‘ulotlar o‘tkazildi.

Maʼlumot uchun o‘quv jarayonlari joriy yilning 20-29 dekabr kunlari o‘tkaziladi. Tumanimiz miqyosida 70 nafar “Hokim yordamchisi” lavozimiga tavsiya etilgan nomzodlar malakasi oshiriladi.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways'нинг ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин, деб хабар бермоқда "Uzbekistan Airways". @mamurparmonov
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган балиқчилик соҳасини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сунъий ҳавзаларни интенсивлаштириш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.
Соҳани ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган қатор молиявий чоралар ва имтиёзлар белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам обеспечения продовольственной безопасности, в том числе через развитие рыбной отрасли.
Обсуждены вопросы интенсификации искусственных водоемов, развития кластеров и системы кооперации в отрасли. Поставлена задача довести объем заготовки рыбы в следующему году до 600 тысяч тонн.
Определены ряд финансовых мер и льгот, направленных на развитие отрасли и наращивание производства.

#Mirziyoyev #yigilish #baliqchilik #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter