Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.9K subscribers
36.8K photos
5.88K videos
69 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
🏆«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021» (Жамоатчилик сўровномаси)

Мирзо Улуғбек туманидаги 2021 йилда фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган, мижозларнинг ишончини оқлаган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган БАНКни аниқлаб беринг?!
@Hokimiyat_MirzoUlugbek

«ЭНГ НАМУНАЛИ БАНК»ни Cиз аниқлаб беринг!
ОВОЗ БEРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!

1-гуруҳ банклар
2-гуруҳ банклар

Юқоридаги 2та гуруҳлардан сараланган 1 ва 2 ўринни олган банк сўровноманинг финалида беллашади.
Сўровноманинг биринчи босқичи 2021 йил 5-ноябрь куни якунланади.
18:00:00-19:00:00
RADIO 24
Fm 87.9 O‘zbekiston-24 radiokanalining “Yangiliklar” dasturidan.

Poytaxtimizning Mirzo Ulug‘bek tumanidagi maktab o‘quvchilari uchun Moskva davlat xalqaro munosabatlar institutining Toshkent filialida ochiq eshiklar kuni tadbiri o‘tkazildi.

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#3_Ноябрь_куни
#Брифинг

Эртага 3 нобрь куни соат 10:30да Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида “Тумангаз” корхонаси раҳбари иштирокида Брифинг ташкил этилади. Шу муносабат билан, Сизда юқоридаги масъул раҳбарга саволларингиз бўлса қуйида қолдиришингиз мумкин!

Ушбу Брифинг онлайн тарзда, Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Хусусан, ОАВ ва блогерларнинг ҳам иштироки таъминланади. (ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар 98 301-67-47 рақамига мурожаат қилишлари мумкин).

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Брифинг
# 3_Ноября

Брифинг с участием главы Тумангаза состоится завтра, 3 ноября, в 10:30 в Мирзо-Улугбекском районе. В связи с этим, если у вас возникнут вопросы к вышеперечисленному ответственному руководителю, вы можете оставить их ниже !

Также можнно следить за брифингом в режиме онлайн на нашем официальном канале в Facebook.

В частности, будет обеспечено участие СМИ и блогеров. (Работники СМИ, журналисты и блогеры могут обращаться по телефону 98 301-67-47).

✍️ Пресс-служба хокимията Мирзо Улугбекского района
Расмий муносабат

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Ташкент – СНОС” гуруҳи орқали Madina Khasanova томонидан “BBSTROY” МЧЖ нинг қурилиш фаолиятига оид хабар қолдирган. Ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

“BBSTROY” МЧЖ ва фуқаро Madina Khasanova бир неча бор ўзаро суд орқали муаммоларни бартараф этишмоқчи бўлишган ва фуқаро томонидан рад этилга. Ушбу ҳудудда фақатгина фуқаро Madina Khasanova истиқомат қилиб келмоқда. Қолган фуқаролар “BBSTROY” МЧЖ билан келишган ва бошқа яшаш учун мўлжалланган хонадонларга кўчиб ўтишган.

Мурожаатда келтирилган манзил туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўрганилди. “BBSTROY” МЧЖга тегишли ҳудудни қурилиш учун ўраб олинган қисмида пиёдалар йўлагини қолдирилиши ва фуқаронинг ўз хонадонига кириш – чиқиши учун йўл қолдирилишига эришилди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро ва “BBSTROY” МЧЖ ўзаро келишувга эришишига ишонамиз!
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент: Янги массивлардаги уйларнинг 1000 таси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Давлат раҳбари бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.

Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади. Бунинг учун 220 миллиард сўм маблағ қурилиш ташкилотларига олдиндан ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади.

Цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади. Бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қискартириш имконини беради.

Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади, - дея таъкидлади Президент ўз нутқида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧 Йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан
3 ноябрь куни соат 00:00 дан – 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шох кўчаси кесишмасигача булган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site