Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
#Биласизми
Болаларни давлат мактабларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби #huquqiyaxborot
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бошланди
www.president.uz/uz/2667
--
Начался саммит Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии
www.president.uz/ru/2667
Шавкат Мирзиёев: Хавфсизлик - бўлинмас, ишонч эса унинг фундаментал асосидир
www.president.uz/uz/2668
--
Шавкат Мирзиёев: Безопасность неделима, ее фундаментальной основой является доверие
www.president.uz/ru/2668
#Биласизми
Транспорт воситаси жарима майдончасига қўйиладиган ҳолларда, ЙПХ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
👉 ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
👉 маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
👉 транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
👉 далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Бунда ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим. #huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

➡️ 👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Биласизми
Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

👉 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
👉 халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
👉 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
👉 «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
👉 «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;
👉 тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
👉 Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
👉 «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;
👉 Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
👉 тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
👉 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
👉 чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
👉 ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
👉 ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
#Биласизми
Тадбиркорларнинг давлат органлари, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади.

Унга мувофиқ, қонун ҳужжатларида тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорларнинг фойдасига талқин этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида, якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган шахсларнинг автомобиль қўйиши учун доимий равишда бепул жой бириктирилиб берилиши лозим.

Автомототранспорт воситаларининг эгаларига доимий биркитилган вақтинча сақлаш жойларида автомототранспорт воситаси эгасининг уй манзили ва автомототранспорт воситасининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (502-сон, 17.06.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги уй-жойлар ҳам муҳтож хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида ажратилади:

👉 0,02 гектарли 3 хонали арзон уйлар қурилмаган туманларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

👉кўп қаватли уйлар қурилмаган туманларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли 3 хонали арзон уйлар. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
"Ёшлар куни"

:heavy_check_mark:“Ёшлар куни” доирасида 22-30 июнь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимизда 20 га яқин йирик оммавий-кўнгилочар тадбирлар, фестивал ва марофонлар, турли ёшлар акциялари ўтказилади.

:point_right:22-23 июнь кунлари А.Навоий номидаги опера ва балет театри олд майдонида замонавий ёш мусиқа ижрочилари иштирокида “I love music” фестивали;

:point_right:27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманлардаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда хиёбонларда “Ёшлар сайллари”;

:point_right:29 июнь куни “Youth Day” номли оммавий югуриш марафони, Халқлар дўстлиги майдонида “Мусиқа - жанговар сафда” шиори остида Марказий ҳарбий оркестр концерти;

:point_right:29-30 июнь кунлари пойтахт ёшларига байрамона кайфият улашиш мақсадида “Тошкент сени севади” шиори остида Сайилгоҳ кўчаси ва Халқлар дўстлиги майдонида “Youth Day” гала-концертлари, “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви;

:point_right:30 июнь куни “Ёшлар-картинг” оммавий-спорт мусобақалари, “Humo” муз саройида “Ёшлар симфоник оркестри”нинг “Ёшлар куни”га бағишланган концерти, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Мард ўғлон” давлат мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилади. Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 чин етимлар;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
👉 байналмилалчи-жангчилар;
👉 фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
👉 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
👉 чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидагилар:
👉 патологияли ҳомиладор аёллар;
👉 эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
👉 жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
👉 сил касаллигига чалинган шахслар;
👉 онкология касалликларига чалинган шахслар. #huquqiyaxborot

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUK09K54LIGXWc88Q