Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.4K subscribers
36.6K photos
5.83K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Мустақиллик кунининг арафасида онлайн-викторина эълон қилинади!

Викторина тартиби: телеграм каналимизда 20 августдан 30 августга қадар Мустақиллик мавзусига оид саволлар эълон қилинади. Ўз жавобингизни викторина гуруҳида https://t.iss.one/online_viktorina2021 ёзиб қолдиришингиз керак бўлади.

Барча саволларга тўғри жавоб берган биринчи 30 та изоҳ муаллифи эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Иштирокчиларга бўлган талаблар:

— онлайн-викторинада яшаш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, 1991 йил 31 август куни туғилган шахслар иштирок этишлари мумкин. Бироқ, онлайн-викторинани ўтказиш чоғида иштирокчилар Тошкентда бўлишлари лозим.

* Тошкент шаҳар ва туманлари ҳокимликларининг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этиши тақиқланади.

** “Ўзгартирилган” – “изменено” белгиси бор изоҳлар жавоб сифатида қабул қилинмайди.

Янгиликларимизни кузатиб боринг!

#onlineviktorina

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Объявляем онлайн-викторину в преддверии Дня Независимости!

Как все будет проходить: в нашем телеграм-канале с 20-го по 30-ое августа будут размещены вопросы по теме Независимости. Свой ответ нужно будет отправить в чат викторины https://t.iss.one/online_viktorina2021 .

30 первых авторов, ответивших правильно на все 10 вопросов получат памятные подарки.

Требования к участникам:

— участвовать в онлайн-викторине могут люди, родившиеся 31 августа 1991 года, вне зависимости от места проживания и гражданства. Но на момент проведения онлайн-викторины участники должны находиться в Ташкенте.

* Запрещается участвовать сотрудникам хокимиятов города Ташкента и районов, а также членам их семей.

**Комментарии с пометкой «изменено» не засчитываются в качестве ответов.

Следите за нашими новостями!

#onlineviktorina

🌐 Web-site 🌏 Telegram
⚡️Президент: Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади.

Тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббус келиб тушди ва шу кунгача жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилди.

Айниқса, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда ишлар тизимли ташкил қилиниб, тадбиркорларимизнинг 90 фоиз муаммолари қисқа фурсатларда ҳал қилиб берилгани, албатта қувонарли ҳол.

Қаерда муҳит яхши бўлса, ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари Президент талабини тўғри тушунган бўлса, ўша ерда ишлаш услуби, тадбиркорларга муносабат ўзгарган.

Аќсинча, тадбиркор дарди билан яшамаган, улар кўтарган муаммоларнинг ичига кирмасдан, кўмак бермаган раҳбарлар фаолиятига эса, халқимизнинг ўзи баҳо беради ва бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ ва келажакда ҳам шундай бўлади.

Бир нарсани барчамиз аниқ тушуниб олишимиз лозим. Тадбиркорларимизнинг ушбу мурожаатлари, амалдаги ислоҳотларимиз кўзгусидир.

Шу боис, ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари келиб тушган мурожаатларни ўзларининг фаолиятига баҳо деб билишлари, бундан тўғри хулоса чиқариб, кескин ўзгаришлар қилишлари зарур ва шарт.

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади.

Президент Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Тадбиркорларни қийнаётган барча муаммо ва саволлардан тўла хабардорман», — Президент

Президент
тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Мен сизлар томонингиздан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишиб чиқдим. Шу боис, сизларни қийнаётган барча муаммо ва саволлардан тўла хабардорман.

Бугунга қадар энг долзарб муаммоларни тизимлаштириб, уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик.

Биринчи йўналиш. Сизлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ.

Жумладан, ушбу мурожаатларнинг асосий қисмида кредит ставкаларининг юқорилиги, ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган.

Ҳақиқатдан ҳам, тан олиб айтишимиз керак, тадбиркорларга бугунги кунда берилаётган аксарият кредитларнинг муддати 3 йилдан ошмайди.

Шунингдек, банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.

Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушгани ҳам ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда.

Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.

Биринчидан,
банкларнинг капиталини ошириш бўйича қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади.

Бу маблағлар танлов асосида ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Мирзо_Улуғбек_туманида
#Ободонлаштириш_ишлари

Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллаларда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан 3-сектор ҳудудидаги Оққўрғон маҳалласида кўп қаватли уйлар олдидага бордюрлар ўрнатилмоқда. Маҳалладаги темир гаражлар олиб ташланмоқда. Кўп қаватли уйлар атрофига бетон қопламалари ётқизилиб, эскирган бордюрлар олинмоқда. Маҳалладаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, дарахтларга шакл берилиб ўзгача кўринишга келтирилмоқда.

Бугунги ҳашар жараёнларидан  суратларни тақдим этамиз.

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Давлатимиз раҳбари солиқ тизимини такомиллаштиришга оид иккинчи йўналишни давом эттирди:

Иккинчидан, мамлакатимизда қурилиш соҳасида ҳам, катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.

Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида – 14 фоиз, асфальтда – 10 фоиз, қум-шағал аралашмасида – 7 фоизни ташкил этади.

Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади. Бунинг ҳисобига, 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.

Учинчидан, биз хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири ҳам сервис соҳаси ҳисобланади.

Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганинибарчамиз кўриб турибмиз, албатта.

Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, нима дейсизлар?

Бу – ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолади, дегани.

Тўртинчидан, бугунги кунда 5 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд.

Пандемия сабабли ушбу тадбиркорларга жарима солиш ва бугунги кунгача қўлланилган 6 триллион сўмлик жарималарни ундириш жорий йил якунига қадар тўхтатилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Mirzo Ulug‘bek tumanida jami xizmatlarning o‘sish sur’atlari dinamikasi, %da

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2021-yil 1-iyul holatiga ko‘ra faoliyat ko‘rsatayotgan tijorat korxona va tashkilotlarning soni 11678 birlik bo‘lib, shundan mas’uliyati cheklangan jamiyatlar – 8867 birlik, xususiy korxona – 1141 birlik, oilaviy korxona – 267 birlik, unitar korxona – 71 birlik, aksiyadorlik jamiyatlar – 34 birlik va 65 birlikni boshqa tijorat korxonalari tashkil etadi.

Mirzo Ulug‘bek tumanining statistik axborotnomasi

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тадбиркорлар билан учрашув давом этмоқда

Встреча с предпринимателями продолжается

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter