Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.7K subscribers
37K photos
5.89K videos
70 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Бугунги кунда:

🔹 Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари кредит олишлари учун аризалар оilakredit.uz Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинмоқда.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3fpI0N5

🌐 Web-site 🌏 Telegram
❗️ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилди.

👉 Улар билан танишиш учун https://dtm.uz/page/maydon_2021 ҳаволасига ўтинг.

***

❗️ На официальном веб-сайте Государственного центра тестирования размещена информация о стадионах и площадках на которых будут проводиться тестирования для поступления в бакалавриат высших учебных заведений на 2021-2022 учебный год.

👉 Для ознакомления с локациями перейдите по ссылке: https://dtm.uz/page/maydon_2021.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилаётган ишлар бўйича брифинг

Дилмурод Ҳамраев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи:

Охирги 4,5 йил давомида тадбиркорлар билан ишлаш тизими шакллантирилган бўлсада, давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан "очиқ мулоқоти" илк маротаба ташкиллаштирилмоқда.

Президентга таклиф дастури доирасида тадбиркорларнинг таклифлари Палатанинг ягона 150-60-06 рақами ва Бош Вазир қабулхонасининг 1100 қисқа рақамли call-маркази ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушмоқда.

Таклиф ва мурожаатлар бўйича ижтимоий эълонлар Палата тизимидаги расмий сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тизимли равишда ОАВ ларга етказиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган таклифларни тизимлаштириш, шу жумладан таҳлил қилиш мақсадида барча манбалардан келиб тушган таклифларни бирлаштирадиган taklif.chamber.uz интеграцион платформа ташкил этилган.

Шу билан бирга, штабга келиб тушадиган мурожаатлар 12 та классификаторга бўлинган. Улар 24/7 тизимда ишлашмоқда.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.
На нем будут обсуждены итоги экономического развития в I полугодии и меры, которые необходимо принять в каждой отрасли и регионе до конца третьего квартала и 2021 года.

Facebook|Instagram|Twitter
Расмий муносабат

Facebook ижтимоий тармоғидаги ТЧСЖ и как С ним жить? (Узбекистан) гуруҳига фуқаро Максим Черников томонидан Мирзо Улуғбек тумани “Катта Яланғоч ота” маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ ҳолатлар акс эттирилган хабар жойланди.

Ушбу ҳолат Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўрганилмоқда. Хусусан “Обод маҳалла” дастури доирасида ишларни ташкил этилиши ва пудратчи ташкилотларнинг иш фаолияти ўрганилаётганини маълум қиламиз.

@mamur_parmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туман ҳокими Шавкатбек Иргашев тумандаги йирик корхоналар раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашди.

🎥Батафсил лавҳамизда сўз юритамиз.

***

Хоким Мирзо Улугбекского района Шавкатбек Иргашев встретился руководителями крупных предприятий района и предпринимателями.

🎥Подробнее в нашем ролике.

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтин медал муборак!
🏋️‍♂️Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга иккинчи олтин медални олиб келди!
У даст кўтариш ва силтаб кўтариш натижасига кўра Олимпиада рекордини янгилади.

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Айни вақтларда бўлаётган видеоселектор йиғилиши чоғида Президентимизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди.

Давлат раҳбари иккинчи олтин медални келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.

🖌@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи ярим йилликда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсгани, инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳудудларда “драйвер” бўлган соҳаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу экономических результатов по итогам первого полугодия и мерам по обеспечению устойчивого экономического роста до конца текущего года.
Отмечалось, что в первом полугодии объем ВВП страны вырос на 6,2 процента, уровень инфляции составил 10,9 процента.
Указано на необходимость развития отраслей, являющихся «драйверами» в регионах, расширения производства на малых и средних предприятиях.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sarhisob

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик" шиори остида навбатдаги экологик акция бўлиб ўтди

Тадбир Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, "Экология партияси" Тошкент шаҳар Кенгаши, туман ҳокимлиги ва “Катта Қорасув” МФЙ ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда юқоридаги ташкилотлар ходимлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар биргаликда маҳалладаги барча дарахт ва ўсимликларни суғориш ҳашарини ўтказишди.

Акция якунида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, "Экология партияси" Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар махсустранс бошқармаси раҳбарияти 14 "Интизор" сайлов округига қарашли 7та маҳалла вакиллари билан учрашув ўтказиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аҳоли орасида мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида суҳбат ташкил этилди. Ўзаро савол жавобларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича барча мутасадди бўлимларга топшириқлар берилиб, муддатлари аниқланди. Бўлган учрашув ва берилган тушунтиришлардан аҳоли ижобий кайфият туҳфа этди.