Бугун туманнинг фидойи, меҳнаткаш инсонларидан бири, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Ҳазорасп туман бўлими раҳбари Мақсуд Эшчановнинг таваллуд куни.
Биз Мақсуд Эшчановни ушбу муборак кун таваллуд айёми билан туман ҳокимлиги ва туман аҳли ва дўстлари номидан чин қалбдан табриклаймиз. Келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.
Жумладан, Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида туман ҳудудларида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Бу эса халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.
-Мен “Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшайман. Маҳалламизда ичимлик суви, йўл таъмири ва йиллаб қолиб кетган ахлат уюмини олишда муаммолар бўлаётганди. Ушбу муаммолардан хабар топган туман ҳокими тезкорликда барча муаммоларимизни ҳал қилиб берди, дейди Турсиной Юсупова.
-Биз ҳокимни оддий аҳоли дардини тинглашидан жуда қувондик. Улар бизга оталарча ғамхўрлик кўрсатиб, мурожаатимизни тезкорликда тегишли идора-ташкилотларни жалб этган ҳолда ҳал қилиб бердилар. Йўлимиз ҳам тез кунларда обод бўлади, дея гапга қўшилди Моҳимжон Ваисова.
ИБРАТЛИ ЗАМОНДОШИМИЗ

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг умр йўллари биз ёшлар учун ибрат мактабидир. Биз сўз юритмоқчи бўлаётган оила вакллари ҳам умрини ёшлар тарбиясига бағишлаган Муҳаббат опа Шерниёзова ва Бегназар ака Абуловлардир. Эртага Муҳаббат опа 66 ёшни қаршилайди. 30 йил мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Бегназар ака Абулов эса 40 йил мактабда ўқувчиларга билим берган. Ҳозирда улар нафақада. 4 ўғил 15 нафар невараларнинг бувиси ва бувижонисидир.
Муҳаббат опа гоҳ гоҳида шеърлар ёзиб туради. Қуйида унинг ижодидан намуналар келтирамиз.
СИЗГА ТАЪЗИМ ШИФОКОРЛАРИМ!

Ибн Сино авлодидирсиз,
Беморларнинг нажоткорисиз,
Ижодкорлар илҳомидирсиз,
Луқмону ҳаким зурёдисиз,
Сизга таъзим шифокорларим!

«Гиппокрад қасамин» ичган
Касалликнинг шифосин топган
Керак бўлса жонидан кечган
Шу кун фидойиси фидокорларим
Сизга таъзим шифокорларим!

Илмингиз қурол қилиб айлаб шижоат
Беморлар қалбига бериб шифоат,
Ок халатдек қалбингиздир оқ,
Оллоҳим айласин умрингиз узоқ
Сизга таъзим шифокорларим!

Айтган сўзингизга амал этамиз
Уйда қолиб сабр қилиб кутамиз,
Оллоҳга шукроналар айтамиз
Уйда қолиб касалликни енгамиз,
Сизга таъзим шифокорларим!

Яратган сақласин еру самони,
Паноҳида асрасин Ўзбекистонни
Сабр ила илтижолар қиламиз,
Сизга соғлиқ, узоқ умр тилаймиз.
Куннинг қаҳрамонлари, шифокорларим!


Муҳаббат Шерниёзова,
меҳнат фахрийси.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами муносабати билан хамда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакати доирасида яна бир хайрли иш амалга оширилди.
Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Ваисов Машъал Исломович томонидан “Пичоқчи” маҳалласи, “Дўстлик” кўчаси 21-уйда яшовчи Болтаев Равшан ҳолидан хабар олиниб, оила-аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ иқтидорли йигитлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланишди. Улар қаторида ҳазорасплик элдошимиз Нодирбек Яқуббоев ҳам бор.
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ НОДИРБЕК ЯҚУББОЕВНИ ТАҚДИРЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан мамлакатимизнинг бир гуруҳ мард ўғлонлари «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан муносиб рағбатлантирилди.
Рағбатлантирилганлар орасида элдошимиз Яқуббоев Нодирбек Мурод ўғли ҳам бўлиб, бугун Нодирбек Ҳазорасп тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ў.Машарипов томонидан давлат мукофоти билан муборакбод этилди.
Шунингдек шахмат соҳасида эришган ютуқлари ва уни ривожлантиришдаги хизматлари, ҳамда ёшларни мустақил Ўзбекистонимизга меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшаётган ҳиссаси, «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндори бўлганлиги муносабати билан туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Мактабларда таълим анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Мендан бугунги кун қаҳрамонлари ким деб сўрашса, бу соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир қаторда ҳурматли устозларимиз, деб айтган бўлар эдим, – деди Президент йиғилишда.

@aoka_uz
Forwarded from Азамат Сафар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар амалда | Хоразм вилояти Ҳазорасп ва Хива туманларида олиб борилаётган ислоҳотлар

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
❗️ Република махсус комиссиясининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

Муҳтарам Ватандошлар!

Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек, ҳаёт ҳам турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Буни бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бизга ҳам, афсуски, бу синов етиб келди. Кутилмаганда ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, бир маромда кетаётган жараёнларни ўзгартиришимизга, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимизга тўғри келди.

Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

🦠 Кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ҳодимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами 40 мингдан ошиқ фуқароларимизнинг қарийиб 38 мингга яқини ёки 93 фоизи соғайди, 2700 дан зиёд беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

👨‍🔬 Вазият айниқса Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

Мазкур йўналишда амалга ошираётган шу ва бошқа чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга, қаттиқ ишонамиз.

Касаллик тарқалишининг суръатини пасайтириш ва жараённи жиловлаб туришда оммавий тадбирлар ва турли маросимлардан воз кечишнинг аҳамияти катта эканини бугун яхши англаб етдик. Халқимиз саломатлиги ҳар нарсадан устун туришини, инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини ҳам пандемия даври бизга яна бир бор эслатди, кўрсатди.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги қатор байрамлар ва оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тўхтатганимиздан барчангиз хабардорсиз.

Мана, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёми ҳам яқинлашиб келяпти. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, пандемия шароитида мазкур буюк санани нишонлаш тартибини келишиб олиш учун соғлиқни сақлаш тизмининг вакиллари билан маслаҳат қилдик. Албатта, бунда ҳам асосий вазифа – халқимиз саломатлигини асраш нуқтаи назариданмасалага ёндашилди.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.
Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

Ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

Шу боис, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва вазирларга доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, COVID-19 тарқалишини қатъий чеклаш, беморларни самарали даволаш ва эҳтиёжмандларга ёрдам бериш бўйича барча чораларни кўриб бориш топширилади.

Тўлиқ матн

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан капитал реконструкция қилинаётган 4-сонли мактабда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Туман ҳокими мактабда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, керакли кўрсатма ва тавсиялар берди. Шунингдек, таълим муассасаси ўқитувчилари билан учрашиб, пандемия даврида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги ва бу ўқув жараёнлари бошланиши билан янада масъулиятли бўлишни талаб этиши тўғрисида гапириб ўтди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.