"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.79K subscribers
5.19K photos
1K videos
3 files
2.21K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
Forwarded from Mohidil Akramovna
Ҳурматли Юнусобод тумани фуқаролари!
"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра
♦️ 2020 йил 17 сентябрь куни 9-мавзеда қурилаётган юқори босим газ тақсимлаш пунктининг таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
"Селекция" ва "Селекция-2" МФЙдаги жами 150 та, шунингдек, Тошкент вилояти"Қибрай" тумани "Чоштепа" МФЙдаги 100 та ерли аҳоли хонадонлари, жумладан манзилдаги кўрсатилган барча йирик корхона ва ташкилотлари Соат 08:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

https://t.iss.one/yunusobod_hokimiyati
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари “Chilonzortumangaz”, “Shayxontohurtumangaz” ҳамда “Uchtepatumangaz” таъминоти бўлими томонидан ҳам мунтазам олиб борилмоқда. Жумладан, ер ости қудуқлари ва ер усти газ қувурлардаги носозликларни аниқлаш, хуллас ҳар қандай носозликларни вақтида бартараф этиш вазифалари ҳам доимий бажариб келинади.

🔹“Chilonzortumangaz” таъминоти бўлими томонидан туманидаги жами 70515 нафар мавжуд аҳоли истеъмолчилари учун жами 170 дона газ тақсимлаш пункти орқали газ таъминоти етказиб берилади. Айни дамда мазкур шоҳобчаларнинг 15 таси мукаммал таъмирланди ва 142 таси техник-тафтишдан ўтказилди. Хусусан, 11,6 км ер ости газ қувурлари бўёқланди.

🔹“Shayxontohurtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ҳам ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш жараёнида газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланди. Носозликларни вақтида бажариш эса ҳар бир тумангаз таъминоти бўлимининг юксак вазифаларидан бири, шундай экан мазкур авариявий ҳолат бўйича ходимлар томонидан зудлик билан бартараф этиш чоралари амалга оширилди. Туманда жами 53527 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, улардан 31911 таси кўп қаватли, 21616 таси ерли аҳоли хонадонлари ҳисобланади.

🔹Шунингдек, “Uchtepatumangaz” таъминоти бўлими томонидан жами 60955 нафар аҳоли учун бир меъёрда етказилаётган 248 дона газ тақсимлаш пунктларидан 12 таси мукаммал таъмирланди, 226 таси техник-тафтишдан ўтказилди. 26,0 км ер усти газ қувурлари бўёқланди.

📝“Hududgaz poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Audio
#Hududgaztaminot

📻 Ишлаб чиқариш объектлари, умумий овқатланиш корхоналари ва шу каби барча улгуржи истеъмолчилар томонидан газдан оқилона ва энг асосийси самарали фойдаланишда қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш юзасидан босқичли текширувлар давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида ўтказилган текширувлар натижасида улгуржи истеъмолчилар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур текширув натижалари ҳақида "Маҳалла" радиоси орқали батафсил маълумот берилди.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати

👇 Бошқа янгиликлар 👇

Youtube | Facebook | Telegram | Веб-сайт | Instagram
РАСМИЙ ХАБАР...

18 сентябрь куни Бугун, Юнусобод тумани 9-мавзесида қурилаётган юқори босимли газ тақсимлаш пунктини монтаж ишлари тугатилиб, ҳаракатдаги ўрта босимли газ қувурига улаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувурлари хизмати” томонидан амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши муносабати билан мазкур таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилганини маълум қиламиз.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
‼️СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил 19 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Сергелитумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Хонобод" МФЙ "Ёқубова" кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
-"Ёқубова" кўчасидаги 21 та ерли аҳоли хонадонлари Соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 📝"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
‼️ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил 21 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Чилонзортумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Чилонзор" кўчасидаги Миллий архив биносининг олди қисмидан ўтказилган ўрта босимли ер усти газ қувурини бошқа хавфсиз жойга ўтказиш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
-"Чилонзор 1-берк кўчасидаги 41 та ерли аҳоли хонадонлари ва 6 та улгуржи истеъмолчилари Соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
‼️БЕКТЕМИР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил 21 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Бектемиртумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Навоий" ва "Барҳаёт" кўчасидаги ўрта босимли газ тақсимлаш пунктларни модернизация қилиш ишлари бошланганлиги сабаблии таъмирлаш ва хавфсиз жойга ўтказиш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
-"Навоий" кўчасидаги 60 та ерли аҳоли ва 4 та кўп қаватли уйларнинг 84 та аҳоли хонадонлари, "Барҳаёт" кўчасидаги 208 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчилари Соат 09:00 дан 12:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
🔸“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали тасарруфида жами 8012,208 км. газ қувурлари мавжуд бўлиб, шулардан 205,701 км. юқори, 1278,460 км. ўрта ва 6528,047 км. паст босимдаги газ қувурларини ташкил этади. Ушбу газ қувурларининг 2159,924 км қисми ер остида, 5852,284 км қисми эса ер устида жойлашган.
Куз-қиш мавсумининг якуний ишлари арафасида 1,2 км газ қувурлари реконструкция қилинди ҳамда 8,0 км газ қувурлари мукаммал таъмирланди, 83170 дона кран ва 1222 дона зулфинлар ҳам таъмирдан чиқарилди.

174,1 км ер усти газ қувурлари қайта тикланиб бўёқланди.113 дона юқори ва 2534 дона ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди. 103 дона юқори ва 895 дона ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари бўёқланди
1300,0 км ер ости газ қувурларининг ҳолати прибор усули билан текширилди.

🔹Бундан ташқари, Филиалнинг Электрокимёвий ҳимоя хизмати ходимлари томонидан электр ускуналари, кабеллар синовдан ўтказилди. Носоз, ишламай турган ЭКХ мосламаларини таъмирлаш, ЭКҲ мосламаси ва элементларини бўёқлаш ишлари, Стационар газ тақисмлаш пунктлари, ҳимоя контурларини ва чақмоқ қайтаргичларини синовдан ўтказиш ҳамда ЭКҲ мосламаларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам амалгаҳам амалга оширилди.

🖌 “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
‼️ЯШНОБОД ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил 22 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Яшнободтумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги аҳоли истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида табиий газни бир меъёрда етказиб бериш мақсадида "Мўйноқ" кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан тумандаги "Иззат" кўчасидаги 50та, "Қирғизбой ота" кўчасидаги 80 та, "Мусаффо" кўчасидаги 70 та ерли хонадонлар ҳамда мазкур кўчадаги барча улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 🖌“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
‼️БЕКТЕМИР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
♦️ 2020 йил 22 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Бектемиртумангаз" таъминоти бўлими томонидан туманидаги газ тақсимлаш пунктларни модернизация қилиш ишлари бошланганлиги сабабли, "Биллур" кўчасидаги ўрта босимли газ тақсимлаш пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, тумандаги "Биллур", "Ихлос", "Олмос", "Бектемир шох", "Саховат", "Ҳусайин Байқаро" кўчаларидаги жами 380 та ерли аҳоли хонадонлари ва 49 та улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 🖌"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати