"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.78K subscribers
5.15K photos
999 videos
3 files
2.2K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
«Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Введен в строй первый этап надземного кольцевого метро Ташкента. Президент Шавкат Мирзиёев сегодня осмотрел результаты строительства и вместе с общественностью проехал на поезде.
Протяженность маршрута от станции «Дустлик-2» до станции «Куйлик» составляет 11 километров, на линии построено 7 станций. Линия способна обслуживать 46 тысяч пассажиров в сутки.
На станции «Куйлик» прошла презентация строительства следующих этапов.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
💥ФАВҚУЛОДДАГИ ВАЗИЯТЛАРДА: МАҲОРАТ ВА ТАЖРИБА

⚡️Фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш, инсон ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, асосийси юз бериши мумкин бўлган талофатларни олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда юқори ташкилотлар томонидан доимий ўқув-машқлари ташкил этилади.

🔹Куни кеча Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Пахтакор” стадионида ҳам туман бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар ташкилотининг ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳамда тумангаз таъминоти бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида “Фуқаролар муҳофазасини шакллантириш техникаси бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

🔹 Ўқув жараёнида иштирокчиларнинг корхонада фуқаро муҳофазаси гуруҳларининг фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиши, шикастланган ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва корхонадаги талофатларни бартараф этиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

🔻Машғулот давомида иштирокчилар табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда Фуқаролар муҳофазаси техникасини шакллантиришга оид кўрсатмалар олишди.
👩‍💻"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
3 кун давомида Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади

"Тошкент метрополитени" УК байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади.

Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари юртдошларимиз метродан бепул фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.


➡️ @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан

Президент: С чувством сыновней любви и преданности я низко кланяюсь нашему благородному, героическому народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️«Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади» — Махсус комиссия аҳолига мурожаат қилди:

❗️Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

🔹Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.

Ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

👉 Мурожаатнинг тўлиқ матни

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг