"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.78K subscribers
5.14K photos
986 videos
3 files
2.19K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
🏭 “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Бектемиртумангаз” таъминоти бўлимининг ишчи ва хизматчи ходимлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳар қандай мурожаатни тезлик билан бартараф этиш, газ қувурларидаги авария ҳолати, қолаверса, аҳолига бир меъёрда табиий газни етказиш учун жойлардаги газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш, бўёқлаш, таъмирлаш, қолаверса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

🚧 Айни дамда соҳа ходимлари 4700 нафар аҳоли истеъмолчилари истиқомат қилаётган “Мажнунтол” маҳалласидаги газ қувурларини бўёқлаш ишларини амалга оширишмоқда.

Манбаа: Ҳудудгаз Пойтахт
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
🚧ГАЗ ТАЪМИНОТИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...
“Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлими томонидан "Қорасув" даҳасидаги ер ости газ қувурида аниқланган носозликлар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда “Қорасув бўйи” даҳасида қўшимча ер ости ўрта босимли газ қувурида ҳам газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати аниқланди. Аниқланган носозликлар бўйича “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувури хизмати” ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида эса “Қорасув бўйи” кўчасидаги 174 та, “Гёте” кўчасидаги 16 та ерли аҳоли хонадонлари ва 3 та 4 қаватли жами 25 та аҳоли хонадонлари ва масжид газ таъминотидан вақтинча узилади. Аниқ вақтининг кўрсатилмагани сабаб таъмирлаш ишлари энди бошланди. Бироқ, кечки вақтда газ таъминоти аҳолига албатта етказиб берилади.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
КУН ФОТОЖАМЛАНМАСИ

🚧2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда...

🎇Тасвирларда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали тасарруфидаги тумангаз таъминоти бўлим ходимларининг иш жараёни акс эттирилган.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
🚧Ҳар бир тумангаз таъминоти бўлимининг авария диспетчерлик хизматига бир кунда 20 га яқин мурожаат келиб тушади. Улар орасида асосан хонадондаги газ қувуридан газ сизиб чиқиш каби носозликлар келтириб ўтилган.

😷Мурожаатлар орасида эса карантинга олинган хонадонлар ҳам бор. Бундай пайтда газ таъминоти ходимлари ҳеч иккиланмай носозликларни бартараф этиш учун кўрсатилган манзилга етиб боришади.

Карантинга олинган хонадонларга кириб боришлари учун эса ходимларга бир марталик махсус ҳимоя восита кийими (ҳимоя кўзойнаги, респиратор, тиббий қўлқоп, комплект) берилади.
Ходимлар саломатлиги учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалида 2500 та ниқоби, 500 та антисептик воситалари, 200 та хўжалик совуни, 50 та ҳимоя кийми(комбинзон), 400 та резина қўлқопи ва турли санитария-гигиеник воситалари заҳирага олиб қўйилди.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
❗️УЧТЕПА ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

2020 йил 3 август куни
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали “Ер ости газ қувурлари хизмати”ҳамда “Учтепатумангаз” таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қозигузар” ва “Гулистон” кўчаларидаги ўрта ва паст босимли ер ости газ қувурларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, тумандаги “Қозигузар” ва 1-2-3-4тор кўчадаги -204 та, “Гулистон 7-тор” кўчасидаги -25 та ерли хонадонлар ҳамда барча улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 19:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
❗️МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
2020 йил 3 август куни
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Чимён” ва “Султония” МФЙда жойлашган Д-89мм газ қувурини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, “Қорасув-1” мавзесидаги кўп қаватли 52 та уйларнинг барча аҳоли хонадонлари ҳамда кўчадаги барча улгуржи истеъмолчилари соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
❗️Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.
Тезкор хабарларга кўра, соат 15:20 ларда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг марказий авария диспетчерлик хизматига Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати бўйича мурожаат келиб тушди.
“Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Шайхонтоҳуртумангаз” таъминоти бўлими томонидан ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан “Ипакчи” кўчасидаги кўп қаватли 6 та уйнинг 192 та аҳоли ва 30 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг аҳолига газ таъминоти яна етказиб берилади.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
‼️ЯШНОБОД ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

2020 йил 4 август куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Яшнободтумангаз” таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Элбек” кўчаси 460 уй олдидаги ўрта босимли газ қувурлари зулфинларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан тумандаги “Исмоилова” кўчасидаги кўп қаватли 43та уйларнинг -1726та аҳоли ва “Чиғил” кўчасидаги -518та ерли аҳоли, 56-Ҳарбий шаҳарчасидаги 6та кўп қаватли-48та, “Элбек” кўчасидаги 6та кўп қаватли 320та аҳоли хонадонлари ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 19:00 га қадар газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
📝"Худудгаз Пойтахт" ГТФ матбуот хизмати