"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.79K subscribers
5.14K photos
986 videos
3 files
2.19K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
❗️Мирзо Улуғбек туманида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.
🧑‍🚒“Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлимининг кун тартиби бўйича жойлардаги газ тақсимлаш пунктлари ҳамда ер ости қудуқлари ва ер усти газ қувурларини назорат қилиш каби вазифалари белгиланган бўлиб, мазкур иш давомида “Қорасув-6”даҳасидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати аниқланди. 🚧Аниқланган носозликлар бўйича “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувури хизмати” ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида эса “Қибрай” тумани “Мевазор” маҳалласидаги 60 та ерли аҳоли хонадонлари 18:00 га қадар газ таъминотидан вақтинча узилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг аҳолига газ таъминоти етказиб берилади. 📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
❗️Аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.

🧪📲 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида шакллантирилаётган ушбу пунктларда COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали билиш имконияти мавжуд бўлади.

Бундай марказлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🏭 “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Бектемиртумангаз” таъминоти бўлимининг ишчи ва хизматчи ходимлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳар қандай мурожаатни тезлик билан бартараф этиш, газ қувурларидаги авария ҳолати, қолаверса, аҳолига бир меъёрда табиий газни етказиш учун жойлардаги газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш, бўёқлаш, таъмирлаш, қолаверса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

🚧 Айни дамда соҳа ходимлари 4700 нафар аҳоли истеъмолчилари истиқомат қилаётган “Мажнунтол” маҳалласидаги газ қувурларини бўёқлаш ишларини амалга оширишмоқда.

Манбаа: Ҳудудгаз Пойтахт
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
🚧ГАЗ ТАЪМИНОТИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...
“Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлими томонидан "Қорасув" даҳасидаги ер ости газ қувурида аниқланган носозликлар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда “Қорасув бўйи” даҳасида қўшимча ер ости ўрта босимли газ қувурида ҳам газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати аниқланди. Аниқланган носозликлар бўйича “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувури хизмати” ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида эса “Қорасув бўйи” кўчасидаги 174 та, “Гёте” кўчасидаги 16 та ерли аҳоли хонадонлари ва 3 та 4 қаватли жами 25 та аҳоли хонадонлари ва масжид газ таъминотидан вақтинча узилади. Аниқ вақтининг кўрсатилмагани сабаб таъмирлаш ишлари энди бошланди. Бироқ, кечки вақтда газ таъминоти аҳолига албатта етказиб берилади.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
КУН ФОТОЖАМЛАНМАСИ

🚧2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда...

🎇Тасвирларда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали тасарруфидаги тумангаз таъминоти бўлим ходимларининг иш жараёни акс эттирилган.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
🚧Ҳар бир тумангаз таъминоти бўлимининг авария диспетчерлик хизматига бир кунда 20 га яқин мурожаат келиб тушади. Улар орасида асосан хонадондаги газ қувуридан газ сизиб чиқиш каби носозликлар келтириб ўтилган.

😷Мурожаатлар орасида эса карантинга олинган хонадонлар ҳам бор. Бундай пайтда газ таъминоти ходимлари ҳеч иккиланмай носозликларни бартараф этиш учун кўрсатилган манзилга етиб боришади.

Карантинга олинган хонадонларга кириб боришлари учун эса ходимларга бир марталик махсус ҳимоя восита кийими (ҳимоя кўзойнаги, респиратор, тиббий қўлқоп, комплект) берилади.
Ходимлар саломатлиги учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалида 2500 та ниқоби, 500 та антисептик воситалари, 200 та хўжалик совуни, 50 та ҳимоя кийми(комбинзон), 400 та резина қўлқопи ва турли санитария-гигиеник воситалари заҳирага олиб қўйилди.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
❗️УЧТЕПА ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

2020 йил 3 август куни
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали “Ер ости газ қувурлари хизмати”ҳамда “Учтепатумангаз” таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қозигузар” ва “Гулистон” кўчаларидаги ўрта ва паст босимли ер ости газ қувурларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, тумандаги “Қозигузар” ва 1-2-3-4тор кўчадаги -204 та, “Гулистон 7-тор” кўчасидаги -25 та ерли хонадонлар ҳамда барча улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 19:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати