"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.79K subscribers
5.13K photos
986 videos
3 files
2.19K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
❗️Мирзо Улуғбек туманида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.
🧑‍🚒“Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлимининг кун тартиби бўйича жойлардаги газ тақсимлаш пунктлари ҳамда ер ости қудуқлари ва ер усти газ қувурларини назорат қилиш каби вазифалари белгиланган бўлиб, мазкур иш давомида “Қорасув-6”даҳасидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати аниқланди. 🚧Аниқланган носозликлар бўйича “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувури хизмати” ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида эса “Қибрай” тумани “Мевазор” маҳалласидаги 60 та ерли аҳоли хонадонлари 18:00 га қадар газ таъминотидан вақтинча узилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг аҳолига газ таъминоти етказиб берилади. 📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
❗️Аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.

🧪📲 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида шакллантирилаётган ушбу пунктларда COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали билиш имконияти мавжуд бўлади.

Бундай марказлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🏭 “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Бектемиртумангаз” таъминоти бўлимининг ишчи ва хизматчи ходимлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳар қандай мурожаатни тезлик билан бартараф этиш, газ қувурларидаги авария ҳолати, қолаверса, аҳолига бир меъёрда табиий газни етказиш учун жойлардаги газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш, бўёқлаш, таъмирлаш, қолаверса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

🚧 Айни дамда соҳа ходимлари 4700 нафар аҳоли истеъмолчилари истиқомат қилаётган “Мажнунтол” маҳалласидаги газ қувурларини бўёқлаш ишларини амалга оширишмоқда.

Манбаа: Ҳудудгаз Пойтахт
"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
Photo
🚧ГАЗ ТАЪМИНОТИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...
“Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлими томонидан "Қорасув" даҳасидаги ер ости газ қувурида аниқланган носозликлар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда “Қорасув бўйи” даҳасида қўшимча ер ости ўрта босимли газ қувурида ҳам газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати аниқланди. Аниқланган носозликлар бўйича “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувури хизмати” ҳамда “МирзоУлуғбектумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида эса “Қорасув бўйи” кўчасидаги 174 та, “Гёте” кўчасидаги 16 та ерли аҳоли хонадонлари ва 3 та 4 қаватли жами 25 та аҳоли хонадонлари ва масжид газ таъминотидан вақтинча узилади. Аниқ вақтининг кўрсатилмагани сабаб таъмирлаш ишлари энди бошланди. Бироқ, кечки вақтда газ таъминоти аҳолига албатта етказиб берилади.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати
КУН ФОТОЖАМЛАНМАСИ

🚧2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда...

🎇Тасвирларда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали тасарруфидаги тумангаз таъминоти бўлим ходимларининг иш жараёни акс эттирилган.

📝“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати