"HUDUDGAZ POYTAXT" gaz ta‘minoti filiali
1.79K subscribers
5.12K photos
985 videos
3 files
2.19K links
"HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг расмий каналига ҳуш келибсиз!
Download Telegram
⚡️Республикамизда карантин бўлишига қарамай “Юнусободтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари томонидан тумандаги 85341 нафар аҳоли истеъмолчиларига бир меъёрда табиий газни етказиб бериш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

💥Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда жойлардаги мавжуд ер ости қудуқлари ва ер усти газ қувурларини назорат қилиш, мукаммал таъмирлаш ишлари бир маромда олиб борилмоқда.

✍️“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати

https://t.iss.one/HToshGaz
⚡️Мирзо Улуғбек тумани “Саёҳат” кўчаси 58 уй олидида “Обод кўча” дастури бўйича ободошлантириш ишлари олиб борилаётган вақтда, қурувчилар томонидан паст босимли Д-57 ер ости газ қувурига шикаст етказилди.

💥Мазкур носозлик бўйича “Мирзо Улуғбектумангаз” таъминоти бўлими авария диспетчерлик хизматига мурожаат келиб тушганидан сўнг, тумангаз таъминоти бўлим пайвандчилари зудлик билан таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Бартараф этиш жараёнида ахоли газ таъминотидан узилмади.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати
Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

👉 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

👉 Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
❗️БЕКТЕМИР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
2020 йил 27 июль куни “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Бектемиртумангаз” таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Олтин топган” МФЙ “Автомобилчи гулзор” кўчасидаги 2 дона зулфинни техник-тафтишдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, “Олтин топган” МФЙдаги 683 та ерли хонадонлари ва 12 та улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати
📌КАРАНТИН ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...
🔅Юртимиз ва аҳолимиз хавфсизлигини таминлаб келаётган газ таъминоти ходимлари масъулиятни ҳис этиш, саломатлигини асраш муҳимлиги бугун кечагиданда катта вазифага айланди. Шундай экан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳамда барча тумангаз таъминоти бўлимлари карантин қоидаларига қатъий риоя этишмоқда. Кун тартиби аввалида бино ва автохизмат транспортлари дезинфекция қилиниб, ишчи ва хизматчи ходимлар кун давомида янги ниқоблар ва тиббий қўлқоплар билан мунтазам таъминланмоқда. Шунингдек, ходимларда каронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатини аниқлаш ҳамда олдини олиш мақсадида ҳар биридан тест таҳлили олинди.
Иш фаолияти эса давом этмоқда. Соҳа ходимлари жойлардаги газ тақсимлаш пунктларини назорат қилиш, таъмирлаш, қолаверса, куз-қиш мавсумида аҳоли бир меъёрда газ таъминоти билан таъминланиши учун тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.
📝“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Давлатимиз раҳбари коронавирусга чалинганларни даволашни ташкил этишга ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий-тиббий муассасалар мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Заслушан отчет о проводимой работе по противодействию пандемии в городе Ташкенте.
Глава государства подчеркнул важность привлечения военнослужащих и специалистов-медиков военно-медицинских учреждений к мероприятиям по организации лечения больных коронавирусом.
Указано на необходимость своевременной ежедневной оплаты труда привлекаемых медработников, обеспечения их необходимыми средствами индивидуальной защиты, питанием и ночлегом.

#Mirziyoyev #taqdimot #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from News.uz
🔸 Тошкент шаҳрида коронавирусга гумон қилинганлар, касаллик тасдиқланган ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тариқасида 10 та Махсус поликлиника ташкил этилди.

Мазкур поликлиникалар фаолияти туну кун йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар бу ерга мурожаат қилиш орқали малкали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Махсус поликлиникалар рўйхати, жойлашган манзили ва телефон рақамлари билан танишиш учун https://bit.ly/2Df1tQb га ўтинг

***

🔸 В качестве практической помощи жителям с подозрением на коронавирус, с подтверждённым диагнозом и страдающим от пневмонии в городе Ташкенте организовано 10 Специальных поликлиник.

Данные поликлиники работают круглосуточно, граждане, обратившись сюда, могут воспользоваться квалифицированной медицинской помощью.

Для ознакомления со списком, местоположением и номерами телефонов Специальных поликлиник переходите по ссылке: https://bit.ly/2Df1tQb

@toshkentoqshomigazetasi