Хаёт Шамсутдинов
8.05K subscribers
976 photos
115 videos
813 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
ИЖОБИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА МАҲЛИЁЛИК – ТУРҒУНЛИК ВА ИНҚИРОЗ ОМИЛИ

2020 йил 8 февраль куни Бош прокуратурада прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=185

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ташаббуси билан Меҳрибонлик уйи ҳамда “SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари учун “Навоийхонлик кечаси” ташкил этилди.

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=186

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

2020 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси ёқаси бўйлаб оқиб ўтувчи Анхор каналидан оқаётган сувдан янги туғилган, ўғил бола жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда қалбаки пул ўтказиш билан боғлиқ жинояти фош этилди

Косон туманидаги савдо мажмуасида фуқаро Д.Б. хусусий тадбиркор Ж.Ш.га қалбаки 210.000 Россия рублини жами 30 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.02.2020 йилда Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Нукус туманида ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Прокуратура органлари томонидан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумаладан, Нукус тумани ҳокимнинг қарори билан “D.limon” МЧЖга иссиқхона қуриш ва лимон маҳсулотлари етиштириш учун жами 22,4 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари томонидан ажратилган ер майдонида ноқонуний равишда турар жой иморатлари қурилиб, фуқароларга алдаб сотиб юборилганлиги аниқланган.

Ўз навбатда, туман ер ресурслари ва давлат кадастри ва қурилиш бўлими мансабдор шахслари ажратилган экин ер майдонларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилмаганликлари оқибатида давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.02.2020 йилда Нукус тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 168 ва 208-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 21 февраль куни “Qalampir.uz” сайтида “Махсус фильм: Бош прокуратурадаги даҳшатли қийноқлар (+18)” номли мақола ва фильм эълон қилинди.

Унда Бош прокуратура томонидан 2017 йилда “Бекобод металлургия комбинати” (Узметкомбинат) АЖга оид жиноят иши тергови жиноят-процессуал қонунчилигига зид равишда ўтказилганлиги, терговда иштирок этганлар асоссиз қамоққа олиниб, уларга ва яқинларига Бош прокуратура терговчилари томонидан жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилиб, қийноққа солинганликлари ёритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Бош прокуратура томонидан текшириш ҳаракатлари бошланди.

Текшириш натижасига кўра, эълон қилинган мақола ва фильм бўйича барча томонларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.

Натижаларига кўра, Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “B. And S.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 198-моддаси (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов давомида жами 1 млрд. 891,3 млн. сўм миқдорда етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган тиббиёт институти талабалари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Худди шундай, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаролар К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда фуқаронинг “хориждаги” ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган декан ўринбосари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистон Республикасининг олий ўқув юртида ўқиётган талабани ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий баёнот

Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2020 йил 02 март куни Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.
Олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилди

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона Давлат Университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Терговда аниқланишича, Фарғона Давлат Университети проректори П.П. (исми шарифи шартли ўзгартирилган) 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.

04.03.2020 йилда шаҳар прокуратураси томонидан Университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда шифокорларга тажовуз қилинганлиги ҳолати юзасидан баёнот

2020 йил 29 февраль куни фуқаро Х.М. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали травматология қабулхонасига келиб, шифохонага ётқизилган опасига тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги важи билан хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилган.

Шунингдек Х.М. шифохона ҳамширасидан опасига тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасликни талаб қилиб, уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шифокорларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 10.03.2020 йилда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро Х.М. процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Раиси Александр Бастрыкин билан учрашуви бўлиб ўтди.

=============

В Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашева с председателем Следственного комитета Российской Федерации Александром Бастрыкиным.
Расмий баёнот

2020 йил 14 март куни Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасида табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши натижасида портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафари тан жароҳатлари олган.

Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 14.03.2020 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томониданг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура жамоаси портлаш ҳодисаси оқибатида вафот этганларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси юртдошларимизни Наврўз байрами билан муборакбод этади!

=======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан поздравляет всех соотечественников с праздником Навруз!