Хаёт Шамсутдинов
8.02K subscribers
976 photos
115 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротовнинг ҳаётига тажовуз қилган фуқаро Б.З. қўлга олиниб, процессуал тартибда чора кўриш учун прокуратура органларига топширилди.
Бош прокуратура томонидан Бухорода фуқаронинг вафоти билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Бугун Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Конституциявий ислоҳот: Мақсад - инсон қадри ва ҳуқуқларини таъминлаш - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

«Халқ сўзи» газетаси, 06.12.2022 й., № 261

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади!

***********

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с сегодняшним замечательным праздником – 30-летней годовщиной принятия Конституции нашей страны.
Forwarded from Bosh prokuratura
Конституционная реформа: цель - обеспечение чести, достоинства и прав человека - Генеральный прокурор Нигматилла Йулдошев

Газета «Народное слово, 08.12.2022 й., № 260

Источник: издание "Халқ сўзи"

🌐 Подписывайтесь на официальные страницы Генеральной прокуратуры !

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Асака туманида оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

7 декабрь куни гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Сурхондарёда қизил китобга киритилган дарахтлар кесилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
“Ўзбекистон-24” телеканалининг “Вазият-24” кўрсатувида Бош прокуратура ходими ҳужжатларсиз автомашина бошқариб келганлиги ҳақида лавҳа берилган.

Унда жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида “Спарк” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

Шуни қайд қилиш лозимки,
мазкур лавҳани тайёрлаш ва маълумотлар тақдим қилишга масъул бўлган матбуот хизмати томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилмасдан, бирёқлама ва нохолис таассурот ва тушунчаларга сабаб бўладиган маълумот тақдим қилинган.

Бу каби нохолис маълумотлар прокуратура органлари шаънига путур етказади ҳамда жамоатчиликда салбий фикрлар юзага келтиради.

Шу боис, оммавий ахборот воситаларига тақдим қилинадиган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнгра тақдим қилиш мақсадга мувофиқ.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Telegram I Twitter
Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдирганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура жамоаси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

Янги 2023 йил барчамизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, омад, тинчлик ва хотиржамлик олиб келсин!

*******************

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

В Новом 2023 году желаем всем крепкого здоровья, успехов, радости, счастья и благополучия!
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёлнинг ўлими билан боғлиқ хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Асосий мезон - қонунийлик, инсонга эътибор ва элнинг розилиги - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

«Халқ сўзи» газетаси, 07.01.2023 й., № 4

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Касб байрамингиз муборак бўлсин, Азиз ҳамкасблар !

Сизларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Прокурорман"

Хонанда - Акжол Мелдебеков

Архив

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook