Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
976 photos
115 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
🇺🇿🇲🇳🇮🇷🇰🇬🇨🇳🇹🇯🇹🇲
🇷🇺🇵🇰🇦🇿🇧🇾🇹🇷🇰🇿🇮🇳

#SCO2022Samarkand
#Summit

Telegram I Twitter
Навоийда хонадонларнинг бирида ер остида одам суягига ўхшаш суяклар топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Telegram I Twitter
Сегодня в столице Казахстана состоялось 20-ое юбилейное заседание генеральных прокуроров государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

В его работе приняли участие генеральные прокуроры Кыргызской Республики, России, Таджикистана и Узбекистана, а также в онлайн формате Генеральный прокурор Верховной народной прокуратуры Китая, Генеральный Солиситор Индии и Дополнительный Генеральный прокурор Пакистана.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников Службы государственной безопасности с 26 сентября - Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.
Бугун AOKA, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида “Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуман 28 сентябрь – "Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни" муносабати билан ташкил этилган.

Ундан кўзланган мақсад - дунё миқёсида ахборот олиш имкониятларини кенгайтиришда амалга оширилаётган ишлар таҳлили, давлат органларининг маълумотларни етказишда шаффофлик ва очиқлик сиёсатига риоя этиши ва соҳада эришилаётган муваффақиятлар, янгиликлар тақдимоти билан таништиришдан иборат.

Тадбирда Тошкент декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро ҳарбий прокурори топшириғи билан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳақида хабарлар чиқарилган.

Мазкур ҳолат Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан текширилмоқда.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси азиз ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этади!

==============

Коллектив Генеральной прокуратуры от всей души поздравляет Всех наставников и учителей с профессиональным праздником!
Видеоёзувда тасвирланган 40 Р 478 АВ давлат рақамли Gentra русумли автомашина жарима майдонига тортилиб, ҳайдовчисига нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланди.

Telegram I Twitter