Хаёт Шамсутдинов
8.09K subscribers
980 photos
116 videos
819 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Она фарзандини уриб садақа сўрашга кўчага чиқарганлиги ҳақида хабар тарқалган. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Telegram I Twitter
Ҳақиқатгўй, эзгулик тарғиботчиси, турли муаммоларни ечишда барчамизга яқин кўмакчи бўлаётган блогерларимизни Бош прокуратура жамоаси номидан 14 июнь — Халқаро блогерлар куни билан табриклаймиз!
Вояга етмаган Қудратилло Тошпўлатовнинг (2014 й.т.) манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига “Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида” даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Telegram I Twitter
Поп тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналида жорий йил 15 июнь куни чўккан 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Taftish.uz мухбири калтакланганлиги ҳолати юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш устидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
Избоскан тумани прокуратураси томонидан “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида жамият раҳбари ЖКнинг 168, 192-11 ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Искренне поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!
Ангренда ИИБ ходими Бекзод Бобомирзаев ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.

Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!

Telegram I Twitter
Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” истироҳат боғи ёнидаги “Шовот” каналида 2021 йил 29 июнь куни чўккан 16 ёшли бола Хоразм вилояти ФВВ қидирув гуруҳи томонидан топилди.

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилади.

Telegram I Twitter
@obod_mahalla_dasturi_bot — “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз;

@YerNazoratBot — ўз ҳудудингиздаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш учун.

Ботлар орқали мурожаат қилинг!

Telegram I Twitter
8 июля в Санкт-Петербурге Генеральный прокурор Российской Федерации Игорь Краснов проведет встречу с Генеральными прокурорами государств – участников Содружества Независимых Государств, в которой примет участие Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдошев, а также руководители прокуратур Азербайджана, Армении, Белоруссии, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Молдавии.

Источник: Генеральная прокуратура Российской Федерации.

Telegram I Twitter
Ҳар қандай давлатда ривожланган журналистика, кучли жамоатчилик назорати тараққиёт ва қонун устуворлиги таъминланишининг гарови саналади. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам ижтимоий фаол юртдошларимиз саъй-ҳаракатлари ўлароқ аксарият қонунбузилиши, хаттоки жиноятлар ҳам аниқланиб, фош этилмоқда.

Жумладан, “Дарё.уз” сайтининг Қашқадарё вилояти бўйича муҳбири Отабек Қўлдошев 2021 йилнинг 15 май куни Пастдарғом туманида 17 ёшли ўспирин бола интернетда авж олган тотализаторда (қимор ўйни дастгоҳи) катта миқдорда пул ютқазиб, бошқалардан қарз бўлиб қолганлиги сабабли ўз жонига қасд қилганлигини билдириб, бу ҳақида батафсил маълумот олиш бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Сўров бўйича дарҳол ахборотни тақдим этиш мақсадида Самарқанд вилояти прокуратураси билан боғланилганида бундай ҳолат расман рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Аммо, “Дарё.уз” сайти муҳбири томонидан берилган хабар бўйича зудлик билан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Аниқланишича, 2021 йил 15 май куни Пастдарғом тумани, “Янгиобод” маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Бироқ, яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан, шу куни маҳаллий урф одатларни ўтказган ҳолда марҳум қабристонга дафн этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказишга киришилиб, ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этилмаганлиги юзасидан туман халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими, оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими ва ИИБга хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш давомида “Дарё.уз” сайтининг Қашқадарё вилояти бўйича муҳбири Отабек Қўлдошев томонидан билдирилган важлар тўлиқ ўрганилиши таъминланади.

Шу ўринда, жамиятимизда бошқаларнинг дардига бефарқ бўлмаган, қонун устуворлиги, юрт фаровонлиги, аҳоли осойишталиги йўлида беминнат меҳнат қилаётган фидойи журналист ва блогерлар фаолияти самарасини тан олмасдан иложи йўқ.

Ўз ўринида, Бош прокуратура “Дарё.уз” сайтининг фидокор жамоасига юқорида қайд этилган ҳодиса ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларни фош этишда қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.

Telegram I Twitter
Генеральный прокурор Российской Федерации Игорь Краснов встретился с Генеральными прокурорами государств – участников СНГ.

Источник: Генеральная прокуратура Российской Федерации.

Telegram I Twitter
Айни вақтда АОКАда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ва қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни "O‘zbekiston 24" ва "UzReport TV" телеканаллари орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида «Оёқяланг судрашди. Қонунни оёқости қилишди» – Урганчлик аёл Сенат раиси ва Бош прокурордан кўмак кутмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.

Telegram I Twitter
Xabar.uz сайтида «Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter