Айни вақтда, Бош прокурор ўринбосари С.Артикова Адлия вазирлигида бўлиб ўтаётган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот
2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.Абдукаримовни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.
А.Абдукаримов соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 01.06.2020 йилда 3 нафар ички ишлар ходимларига нисбатан ЖКнинг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 АҚШ долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram I Twitter

Тошкентда “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди.
У 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида олтин тангаларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2 250 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 млн сўм бўлган 12 дона олтин тангалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ахборот ҳаққоний ва холис бўлиши зарур
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва яна 4 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан 2020 йил 24 июнда Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан берилган маълумот (расм №1) асосида
“Qalampir.uz” сайтида “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинди” номли асоссиз хабар эълон қилинган (расм №2).
Ҳолбуки, Бош прокуратура Матбуот хизматининг юқоридаги ҳолат юзасидан хабарида жиноят иши доирасида бирон-бир шахснинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаган.
“Qalampir.uz” сайти ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўз хабари юзасидан жамоатчилик ўртасида кескин мунозара бошланганидан кейингина унинг сарлавҳасини “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори жиноий иш фигурантига айланди”, деб ўзгартирган (расм №3).
Бундан ташқари, ушбу сайт ўзининг дастлабки хабарига раддия бериб, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинмаганлигини билдирган (расм №4).
Ўз навбатида, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги юзасидан Маданият вазирлиги томонидан 2020 йил 25 июнда
“Qalampir.uz” сайтида эълон қилинган хабарга раддия берилган. Шунингдек, вазирлик раддиясида мазкур жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги иддаолар ҳам мавжуд.
Эътибор ва эътирозга сабаб бўладиган жиҳат шундаки,
“Qalampir.uz” сайти таҳририяти Маданият вазирлиги томонидан айнан шу сайтда эълон қилинган асоссиз хабарга раддия берилган бўлишига қарамасдан, ўзи томонидан йўл қўйилган хатоликни тан олмаган.
Аксинча, вазиятга юзаки ёндашиб, 2020 йил 25 июнда “Шаҳрисабзда нима бўлганди? Маданият вазирлиги Бош прокуратурага фактлар билан раддия берди” сарлавҳали хабарни эълон қилган (расм №5).
Ваҳоланки, Маданият вазирлиги “раддия”ни Бош прокуратурага эмас, сайтда эълон қилинган хабарга нисбатан билдирган. Вазирликнинг жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги мулоҳазаларига эса ваколатли тергов ва суд органлари ўз баҳосини беради.
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти ижодкорларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаб, уларга “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлигини яна бир карра эслатмоқчимиз.
Бош прокуратура Матбуот хизмати
👉 @uzbprokuratura

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!
====
Поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!