Хаёт Шамсутдинов
8.04K subscribers
976 photos
114 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида содир этилган даҳшатли қотиллик жинояти юзасидан видеолавҳа.

👉 @uzbprokuratura
Карантин қоидаларини қўпол равишда бузган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

14.05.2020 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи фуқаро Б.Д. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда карантин қоидаларига зид равишда яшаш уйига қариндош-уруғлари ва қўни–қўшниларини йиғиб “Таровех намози” ҳамда оммавий ифторлик маросимини ўтказган.

Воқеа жойига етиб борган туман ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари карантин қоидаларини қўпол равишда бузгани сабабли Б.Д.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган вақтда жами 4 нафар фарзанд ва набиралари ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Жумладан, улар туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига тан жароҳати етказиб, қўлларида бўлган темир жисмлар билан Ички ишлар ходимига тегишли автомашина олд ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига етиб келган туман ИИБ тезкор тергов гуруҳи ходимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатишиб, қўлларидаги таёқ ва темир жисмлар билан ИИБ ходимларига тан жароҳати, навбатчилик қисмининг автомашинасининг ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2020 йилда Шеробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги — @hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
https://t.iss.one/hudud_inform
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.05.2020 йилда Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мурожаатига жавоб қайтарди.

Telegram I Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда масъул мансабдор пора билан қўлга тушди. (Видеолавҳа)

Telegram I Twitter
Самарқандда электр жиҳозларни харид қилишдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2017-2019 йилларда манзилли Дастур ижроси юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва Тошэлектроаппарат” МЧЖдан электротехник жиҳозларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мақбул (оптимал) нархларда сотиб олишга рухсат берилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузишиб, 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” МЧЖлардан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинган трансформатор подстанцияларининг нархларига нисбатан трансформатор подстанцияларини 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олиниб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Самарқанд ҲЭТК" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналда аёл жинсига мансуб, деб гумон қилинаётган шахс оқиб кетганлиги тасвирланган видеоёзув тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.

Текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

=======================

Официальное заявление

Проводятся следственные действия по уголовному делу касательно Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области.

В настоящее время по данному уголовному делу 2 лиц привлечены в качестве подозреваемых, в отношении которых избрана мера пресечения "заключение под стражу".

В целях предотвращения случаев препятствия установлению истины по делу, остальные подробности не могут быть разглашены.

Следственные действия продолжаются.

Telegram I Twitter
Азиз юртдошлар, Сизларни Рамазон ҳайити билан табриклайман!

———

Уважаемые соотечественники, поздравляю Вас с праздником Рамазан хайит!

Telegram I Twitter
Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам ЖКнинг 184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А. ўзига тегишли хулоса чиқармай, солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига «Q-Farg’ona» ХК, «Y-binokor», «Т-строй», «Ф-бест» ва «М-бест» номли МЧЖларни ташкил қилган.

Сўнг, ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда «Q-Farg’ona» ХК ва «Y-binokor» МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Болажонларимиз доимо бахтимизга соғ-омон ва бахтли бўлишсин!
Ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг 31 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига кириб уларни ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мурожаатига жавоб қайтарди.

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиққанлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида “Чап қирғоқ” сув тақсимлаш иношооти (канали) дан “Тико” русумли автомашина ва автомашина ҳайдовчи ўриндиғида Т.К. бўйнидан занжир билан автомашинанинг рул қисмига қулфланган ҳолдаги мурда топилган.

Ҳозирда Т.К. нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан адлия катта маслаҳатчиси Алламбергенов Фархат Ембергенович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Ф.Алламбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Ф.Алламбергенов 1997 йилдан 2017 йилга қадар прокуратура органлари тизимида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.

==============

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с постановлением Жукорги Кенеса Республики Каракалпакстан старший советник юстиции Алламбергенов Фархат Ембергенович назначен прокурором Республики Каракалпакстан.

Ф.Алламбергенов ранее занимал должность хокима Тахиаташского района Республики Каракалпакстан.

Ф.Алламбергенов с 1997 года по 2017 год занимал различные ответственные должности в системе органов прокуратуры.

👉 @uzbprokuratura
Айни вақтда, Бош прокурор ўринбосари С.Артикова Адлия вазирлигида бўлиб ўтаётган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Арча кўча»даги пичоқбозлик. Видеолавҳа. (25 МБ)

👉 @uzbprokuratura